Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР

×

 2021-01-25 15:16:37    196

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаҚонуни мазмун-моҳияти ва аҳамияти

I. Қонуннинг мақсади.

Қонуннинг мақсади долзарб, ишончли ва жамият учун муҳим бўлган ахборотни эркин тарқатиш жараёнларига кўмак берадиган амалий ҳуқуқий механизмларни яратиш, оммавий ахборот воситалари эркинлиги ҳамда журналистларнинг профессионал фаолиятининг ҳимояси тўғрисидаги қонунчилик ҳимоясини таъминлаш, миллий ахборот макони ҳамда ҳуқуқ тартибот асослари хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлашдан иборат.

Мазкур Қонун билан ёлғон ахборотни тарқатганлик учун юридик жавобгарлик чораларининг қабул қилиниши фуқароларнинг ахборот ҳуқуқларининг ҳимояланиши, коммуникация тизимига долзарб ва ишончли ахборотларнинг киритилиши, жамият хавфсизлиги ва барқарорлигининг таъминланишига кўмак беради.

II. Қонуннинг мазмуни ва моҳияти.

Қонун билан Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет тармоғида тарқатиш БҲМнинг 50 баравари (11 млн 150 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Агар тарқатилган ёлғон ахборот жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солса уни тарқатган шахс БҲМнинг 100 бараваригача (22 млн 300 минг сўм) миқдорда жаримага тортилиши мумкин.

Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс ушбу ҳуқуқбузарликка такроран йўл қўйса, БҲМнинг 400 бараваригача (89 млн 200 минг сўм) миқдорда жаримага тортилиши ёки уч йилгача озодликни чеклаш жазоси билан жазоланиши мумкин.

Зўравонликни тарғиб қилувчи маҳсулотни Интернетда тарқатганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланди.

Шунингдек, Қонун билан Жиноят кодексига киритилган ўзгатиришга кўра, эндиликда порнографик маҳсулотни ҳамда зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет тармоғида тарқатганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланди (илгари ушбу маҳсулотларни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш учун жавобгарлик белгиланган эди).

Шунингдек, оғирлаштирувчи ҳолатларда туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси бекор қилинди.

Эндиликда:

  • ·туҳмат жиноятини содир этганлик учун (139-модда, 3-қисм) БҲМнинг 500 бараваригача (111 млн 500 минг сўм) миқдорида жаримадан 3 йилгача озодликни чеклаш (илгари 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган);
  • ·ҳақорат қилиш жиноятини содир этганлик учун (140-модда, 3-қисм) БҲМнинг 600 бараваригача  (133 млн 800 минг сўм) миқдорда жаримадан 1 йилгача озодликни чеклаш жазоси қўлланилиши белгиланди (илгари 1 йилгача  озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилган).

Таъкидлаш жоизки, туҳмат ва ҳақорат ҳолатлари билан боғлиқ жиноятлар таркибига нисбатан енгиллаштириш чоралари жамиятда очиқлик даражасини ошириб, Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглар ва индекслардаги кўрсаткичларининг кўтарилишига ёрдам беради.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Зиёдбек ҲАЛИМЖОНОВ,

Қўштепа тумани адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси.