Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 41 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ҚЎШТЕПАДА ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2021-01-22 15:46:51    165

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2021 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йилида амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасининг мазмун-моҳияти, уни амалга ошириш механизмлари ҳамда кутилаётган ижобий ўзгаришлар тўғрисида вилоят ҳокими томонидан белгиланган режа-жадвалига асосан маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида, айниқса ёшлар, таълим ва соғлиқни сақлаш тизими ташкилотларида тарғибот гуруҳлари томонидан тарғибот-тушунтириш ишлари ўтказилиши белгиланган эди.

Шунга асосан бугун Қўштепа туманидаги 15-Болалар мусиқа ва санъат мактабида таълим муассасаларининг раҳбар ва ўқувчилари, туман Тиббиёт бирлашмасининг йиғилишлар залида тиббиёт бирлашмаси меҳнат жамоаси, “Исмоилжон гиламлари” хусусий ишлаб чиқариш корхонасида, Ёшлар марказида  фаол ёшлар, таълим муассасалари ўқувчилари, уюшмаган ҳамда тадбиркор ва ҳунарманд ёшлар, ёшлар етакчилари ҳамда 4 та сектор ҳудудида жойлашган МФЙ фуқаролари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида  тарғибот гуруҳи томонидан очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Иброҳимжон Султанов, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Шавкатжон Шарапов, ФарДУ Фуқаролик кафедраси ўқитувчиси Ўлмасбек Каримов, халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Арабжон Қодиров, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилоят Кенгаши раиси Рисолатхон Мамажанова шунингдек, Халқ депутатлари туан Кенгаши депутатлари,  масъул бошқарма ва ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир давомида тарғибот гуруҳи томонидан “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йилида амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасининг мазмун-моҳияти, уни амалга ошириш механизмлари ҳамда кутилаётган ижобий ўзгаришлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Иштирокчилар ҳам 2021 йил Давлат Дастури ва Фармон лойиҳасига ўзларининг муносиб таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Тарғибот тадбирлари якунида юқоридаги масалалар юзасидан мутасаддилар томонидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди. 

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.