Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
2021-01-20 16:05:00 175
35-умумий ўрта таълим мактабининг кутубхонасида Республика маънавият ва маърифат маркази Қўштепа тумани бўлинмаси, Намуна маҳалла фуқаролар йиғини ва мактаб жамоаси билан ҳамкорликда тарғибот тадбири ўтказилди.
Ушбу тадбир ўқувчилар маънавиятини юксалтириш, уларни китобга ва ижодга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида ташкил этилди.
Тадбир давомида юртимизда таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларига берилаётган эътибор, шунингдек, ёшларни китобга бўлган қизиқишларини ошириш, уларга яратилаётган қулай шарт ва шароит ҳақида сўз борди.
Мактабнинг ижодкор ўқувчилари тадбир иштирокчиларига ўзлари ёзган шеърлардан ўқиб бердилар. Тадбир сўнгида мактабнинг китобхон ва ижодкор ўқувчиларига туман ҳокимининг эсдалик совғалари топширилди.
Н.Отабеков,
Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўштепа туман бўлинмаси раҳбари.