Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 147 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КЎТАРИНКИ КАЙФИЯТ УЛАШИЛДИ

×

 2021-01-20 14:35:19    138

PDF юклаш
Чоп этиш


Сой бўйи маҳалласида пандемия даврида аҳоли ва ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари ва уларга кўтаринки кайфият улашиш мақсадида туман Маданият маркази томонидан “Маҳалла қадирият маскани” мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари, маҳалла фаоллари, аёллар ва ёшлар иштирок этдилар.

Тадбир давомида концерт дастури намойиш этилди. Маданият маркази қошидаги “Кабутар” фольклор этнографик халқ жамоаси бадиий раҳбари А.Турғунов бошчилигидаги ансамбл иштирокчилари ва хонандалар М.Қосимов, З.Қосимов, Х.Рахмоновлар томонидан ижро этилган сара куй-қўшиқлар барчага бирдек манзур бўлди.

Ушбу тадбирлар Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими,  Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши билан ҳамкорликда Болтакўл, Қумтепа, Гармдон маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам бўлиб ўтди.

Тадбирларда туман Маданият маркази ходимлари ва хаваскор ёшлар иштирокида концерт дастурлари намойиш этилди. Ёшлар иштирокида спорт мусобақалари ҳам ташкил этилди.

А.АҲМАДЖОНОВ,

туман Маданият маркази мутахассиси.