Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 676 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“АЁЛЛАР ДАФТАРИ”ГА КИРИТИЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ТАДБИРКОРЛИК БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШИ УЧУН КРЕДИТЛАР АЖРАТИЛАДИ

×

 2021-01-20 13:00:39    177

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа туманида “Аёллар дафтари”га киритилган тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун кредит олиш истагида бўлган аёллар билан амалий семинар ўтказилди.

Семинарда туман ҳокимининг хотин-қизлар масалари буйича маслаҳатчиси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Б.Мўминова, Халқ банки туман филиали бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Х.Бобобекова, маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг ўринбосарлари ва “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар иштирок этдилар.

Тадбиркорлик қилиш ва ўзининг иш фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган хотин-қизларимизга тадбир давомида кредит олиш тартиблари ва талаблари тушунтириб берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.