Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СЕМИНАРДА
2021-01-20 12:52:57 188
Солиқ кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳамда «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазмун-моҳиятини тадбиркорлар ва кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан семинар ташкил этилди.
Тадбирда Давлат солиқ қўмитаси ва вилоят давлат солиқ бошқармасининг масъул ходимлари, тадбиркорлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Шунингдек, видеоконференция тарзида ўтказилган семинарда шаҳар ва туманлардаги студиялардан жойлардаги солиқ инспекциялари ходимлари ҳамда тадбиркорлар қатнашдилар.
Семинарда Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев сўзга чиқиб, Солиқ кодексига киритилган асосий ўзгартириш ва қўшимчалар ҳамда 2021 йилда солиқ сиёсатидаги янгиликлар ҳақида иштирокчиларни хабардор қилди.
Видеоконференция тарзида ўтказилган мазкур семинарда Қўштепа туманидаги юридик шахслар, хусусий тадбикорлар ҳамда солиқ инспекцияси ходимлари ҳам иштрок этишди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.