Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 55 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖИНОЯТЧИЛИК ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ-ДОЛЗАРБ ВАЗИФА

×

 2021-01-20 12:49:25    239

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа туманидаги Маданият марказида Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Д.Ташходжаев иштирокида туманда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабаблари ва оқибатлари очиқ мулоқот тарзида муҳокама қилинди.

         Тадбирда Қўштепа тумани ИИБ бошлиғи С.Абдуллаев, туман ҳокими ўринбосари А.Юсупов ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, тумандаги ташкилот ва муассасалар, маҳалла фаоллари ва оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар.

Тадбир давомида Қўштепа туманида ўтган 2020 йил давомида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар муҳокама қилиниб, бу борада келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, туманда содир этилаётган йўл транспорт ҳодисалари ҳам муҳокама қилинди. Тадбир қатнашчиларига йўл ҳаракати қоидаларига ҳар бир фуқаро амал қилиш шартлиги, ҳайдовчи билан бирга пиёдалар ҳам ҳаракат хавфсизли қоидаларига риоя қилиши лозимлиги, биргина хато тузатиб бўлмас оқибатларга олиб келиши мумкинлиги тушунтириб ўтилди.

Мулоқот чоғида сўз олганлар ҳар бир маҳаллани жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш, бу борада бефарқлик, лоқайдлик ҳолатларига барҳам бериш, ҳудудларда жиноятчиликни олдини олиш ва бу борада амалга оширилиши керак бўлган чора-тадбирлар хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.