Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАКТАБГА КОМПЬЮТЕР ЖАМЛАНМАЛАРИ СОВҒА ҚИЛИНДИ

×

 2021-01-16 17:14:20    177

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун туман ҳокимлигининг мажлислар залида ҳоким ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари ҳамда туман ҳокимлиги мутахассислари иштирокида ҳокимлик соати ўтказилди. Йиғилишда туман ҳокимлигида ижро итизомини ҳамда ички тартиб интизомни мустаҳкамлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Туман ҳокими И.Новиков йиғилиш иштирокчиларини иш фаолиятлари давомида турли коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, мансаб вазифасини суистеъмол қилмаслик, ўзига юклатилган топшириқларни ўз вақтида сифатли бажариш, ижро интизомини янада ошириш юзасидан масъулиятли бўлишга чақирди.

Шунингдек, туман ҳокими туман Маданият марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятига бағишлаб ўтказилган тарғибот тадбирида ҳам иштирок этди.

Республика тарғибот гуруҳи ҳамда 1-сектор ҳудудидаги корхона ва ташкилотлар, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари, тиббиёт муассасалари, тадбиркорлик субектлари, илғор фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда фаол ёшлар иштирокида ўтказилган ушбу тадбирни туман ҳокими И.Новиков очиб, Давлатимиз раҳбарининг ушбу Мурожаатномасида белгиланган тадбирлар, ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда давлат дастури доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларга тўхталиб ўтди.

Туман марказини замонавий қиёфага келтириш ҳамда инфратузилма объектларини жойлаштириш бўйича йўл лойиҳа институти билан бирга амалга ошириладиган тадбирларни белгилаб олиш ва дастурини ишлаб чиқиш масъул ташкилот раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинди. Туман ҳокими томонидан туман марказида олиб бориладиган қурилиш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этишда архитектура қурилиш нормаларига амал қилган ҳолда жойлаштириш бўйича лойиҳа смета хужжатларини тайёрлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.  

Туман Халқ таълими бўлимига қарашли 4-умумтаълим мактабида таълим олаётган ўқувчиларни замонавий ахборот технологияларидан самарали фойдаланишларини йўлга қўйиш мақсадида туман ҳокими И.Новиков томонидан мактаб маъмуриятига 16 та компьютер жамланмалари топширилди.

Туман ҳокими “Каттаболтакўл” ва “Сармазор-Эшонгузар” ММТП ҳудудларида фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликлари томонидан 2021 йил ҳосили учун экилган ғалла майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирлар, экин майдонларини мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида пол олиш, шўр ювиш ҳамда ички суғориш ариқларини тозалаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Қишлоқ хўжалиги ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, “Техмашсервис” масъулияти чекланган жамиятида ғалла ўрим комбайнлари ҳамда техникаларни чигит экиш мавсумига тайёрлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишилди. Масъул раҳбарларга таъмирлаш ишларини қисқа муддатларда якунлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.