Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ОЛИЙ МАЖЛИСГА МУРОЖААТНОМАСИ МАЗМУН-МОҲИЯТИГА БАҒИШЛАНГАН ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-01-16 16:33:01    194

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбирлари давом этмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири бугун туманимиздаги Маданият марказида, 2-ИДУМИ ва 9-умумий ўрта таълим мактабининг фаоллар залида ҳамда 15-Болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди.

Тадбирда сектор раҳбарлари, ҳудудлардаги корхона ва ташкилотлар, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари, тиббиёт муассасалари, тадбиркорлик субъектлари, илғор фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда фаол ёшлар иштирок этдилар.

Тарғибот тадбирлари давомида Республика тарғиботчи гуруҳи профессор-ўқитувчиларининг маърузалари тингланди. Маърузачилар томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, тарғибот тадбирлари махсус тайёрланган видеолавҳа билан тўлдирилди. Лавҳада Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида илгари сурилган асосий ғоялар халқчил тилда, таъсирчан шаклда, инфографикадан фойдаланган ҳолда аҳоли эътиборига етказиб берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.