Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 668 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ОИЛАМИЗ БИЛАН КИТОБ ЎҚИЙМИЗ!”

×

 2021-01-16 15:12:02    183

PDF юклаш
Чоп этиш


Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан юртимизда ёшларни китоб ўқишга бўлган қизиқишини кучайтиришга, уларнинг китоб билан дўст бўлишига, аҳолининг китобхонлик савиясини янада оширишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Шу муносабат билан юртимизда 2020-2021 йиллар давомида маҳаллалар, таълим муассасалари ва ташкилотларда арзонлаштирилган нархларда китоб савдо ярмаркаларини ташкил этиш йўлга қўйилиб,  “Оиламиз билан китоб ўқиймиз!” акцияси ўтказилмоқда. Ушбу тадбир ҳозирда Қўштепа туманидаги таълим муассасаларида давом эттирилиб, акция давомида мактаб ўқувчиларига арзонлаштирилган нархлардаги китоблар етказиб берилмоқда.  

“Оиламиз билан китоб ўқиймиз!” акцияси Лангар маҳалла фуқаролар йиғинидаги 20-умумий ўрта таълим мактабида ҳам бўлиб ўтди. Ушбу ярмаркада қатнашишлари учун ўқувчиларнинг ота-оналарига олдиндан таклифнома юборилиб, улар ихтиёрий равишда иштирок этишди. Мактабда арзонлаштирилган китоб савдосини ташкил этилганлигидан ярмаркага ташриф буюрган ота-оналар ва уларнинг фарзандлари мамнун бўлдилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.