Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ҚЎШТЕПАДА
2021-01-15 18:19:11 199
Бугун 15 январ куни вилоят ҳокими Х.Бозаров Қўштепа туманида бўлиб, тумандаги янги таъмирланиб, фойдаланишга топширилган Ахборот-кутубхона марказини очилиш маросимида иштирок этди. Вилоят ҳокими мазкур бинони тузилиши, марказдаги китоб фонди, китобларни сақланиши билан яқиндан танишиб чиқди.
Ахборот-кутубхона маркази ўқувчилари билан суҳбатлашди. Вилоят ҳокимига ҳудуддаги кекса, нуроний отахонлар ҳамроҳ бўлдилар. Вилоят ҳокими марказ фаолиятини янада самарали фаолият кўрсатиши юзасидан тегишли раҳбарларга кўрсатмалар бериб ўтди.
У.Холматов,
туман ҳокимининг маслаҳатчиси.