Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА
2021-01-15 17:33:47 172
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугунги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходимлари иштирокида ўтказилган “Сиёсий (Маърифат) соати”да иштирок этди.
Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этиш мақсадида, туман ҳокими И.Новиков томонидан Намуна маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Қабулда 9 нафар фуқаролар иштирок этишди. Фуқаролар томонидан билдирилган муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан муддатлар белгиланган холда тегишли ташкилот ва корхона раҳбарларига топшириқлар берилди.
Шунингдек, ёшларнинг фикрини тинглаш ҳамда уларнинг ҳаётидаги долзарб муаммоларни ўрганиш, ёшларнинг эътирозларига сабаб бўлаётган мурожаатларни бартараф этиш мақсадида Намуна маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи ёшлар билан 35-умумтаълим мактабида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” ўтказилди. Учрашувда 20 нафардан зиёд ёшлар иштирок этиб, туман ҳокимига 14 та масала билан мурожаат қилдилар.
Туман ҳокими томонидан ёшларнинг муаммо ва таклифларини ижобий ҳал этиш юзасидан муддатлар белгиланган ҳолда тегишли ташкилот ва корхона раҳбарларига топшириқлар берилди. Учрашув давомида мактабнинг 7-синф ўқувчиси И.Қосимов, 11-синф ўқувчиси М.Пўлатова ҳамда фан олимпидасида фаол иштирок этган 9-синф ўқувчиси Н.Холиқоваларга туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари топширилди.
И.Новиков туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Қайилма шифокорлар уйи”да бўлиб, муассасада аҳолига қулай шарт-шароит яратиш ҳамда қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан масъул ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқлар берди.
Шунингдек, ҳудуддаги “Ғиштмон” қабристонида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишган сектор раҳбари томонидан ушбу қабристонни янада ободонлаштириш юзасидан масъул ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раисига тегишли топшириқлар берилди.
Туман ҳокими “Ж.Жахонов Дўрмон” ва “Солижонобод” ММТП ҳудудларида фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликлари томонидан 2021 йил ҳосили учун экилган ғалла майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирлар, экин майдонларини мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида пол олиш, шўр ювиш ҳамда ички суғориш ариқларини тозалаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Қишлоқ хўжалиги ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, “Техмашсервис” масъулияти чекланган жамиятида ғалла ўрим комбайнлари ҳамда техникаларни чигит экиш мавсумига тайёрлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишилди. Масъул раҳбарларга таъмирлаш ишларини қисқа муддатларда якунлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.