Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 663 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“14-ЯНВАР – ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ!”

×

 2021-01-14 18:45:52    209

PDF юклаш
Чоп этиш


ҚЎШТЕПАДА ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ ЮҚОРИ ШУКУҲДА НИШОНЛАНДИ

Қўштепа туманида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган маънавий, маърифий, маданий тадбирлар ташкил этилди.

Ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган маданий-маърифий ва спорт тадбирлари очиқ осмон остида ўтказилди. Шундай тадбирлардан бири “Маррани баланд олинг, эртанги кун сиз каби шижоатли ёшларники!” шиори остида бўлиб ўтди. Тадбирда ёшларни Ватанга бўлган муҳаббатини ошириш мақсадида турли танлов ва спорт ўйинлари ташкиллаштирилди.

Тадбирда ҳарбий хизматчилар, Қуролли кучлар сафида хизмат вазифасини ўтаган фахрийлар, Мудофаа бўлими ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбар ва ходимлари, турли соҳаларда самарали меҳнат қилаётган ходимлар ва жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этдилар.

Байрам тадбирини туман ҳокими И.Новиков очиб, йиғилганларни ҳамда барча туман аҳлини Ватан ҳимоячилари куни билан муборакбод этди.

Табрикдан сўнг Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янгради.

Тадбир давомида туман Маданият бўлими томонидан байрам дастури намойиш этилди. Болажонларнинг Ватанни, тинчликни тараннум этувчи қўшиқ ва композициялари иштирокчилар томонидан олқишлар билан кутиб олинди.  

Ўғил ва қиз болалар ўртасида хаволи қуролдан ўқ отиш бўйича спортнинг биатлон тури ҳамда маҳаллалардаги 18-30 ёшлар ўртасида  спортнинг волейбол тури бўйича ўтказиладиган туман кубоги мусобақаларига 13 январ куни старт берилди. 14 январ куни мусобақалар натижасига кўра фахрли ўринларни эгаллаган ёш спортчиларимизга ва ғолиб бўлган жамоаларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, ҳарбий хизматчилар, Қуролли кучлар сафида хизмат вазифасини ўтаган фахрийлар, Мудофаа бўлими ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбар ва ходимлари, турли соҳаларда самарали меҳнат қилаётган ходимлар учун ҳам туман ҳокимлиги томонидан байрам тадбири ташкил этилди.

Ушбу тадбирда туман ҳокими И.Новиков иштирок этиб, тадбир иштирокчиларини бугунги айём билан қутлади. Тадбир давомида тинчлик ва барқарорликни сақлаш, мамлакатимиз қудратини юксалтириш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда алоҳида ўрнак кўрсатган фахрийлар, ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва бошқа соҳалар вакиллари туман ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалари ҳамда Фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Бугунги байрам тадбирлари туманимиздаги мактаб ва боғчаларда, ташкилотларда ҳам бўлиб ўтди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.