Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-01-14 15:47:30    210

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январь кунги “Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳиятини кенг ўрганиш, унда белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъул ходими К.Норқулова, Фарғона вилояти АТ Халқ банки бошқаруви раисининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Г.Рашидова, вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари буйича маслаҳатчиси - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Д.Эргашева, тумандаги тегишли ташкилотлар, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари иштирок этдилар.

Семинарда “Аёллар дафтари”нинг тизимли юритилиши, хатлов давомида аниқланган муаммоларнинг ижобий ҳал этилиши юзасидан керакли тавсиялар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.