Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 946 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

×

 2021-01-13 15:14:12    192

PDF юклаш
Чоп этиш


2021 йил «11» январь                 № 03                             Лангар қишлоғи

 

Туман ҳудудидаги барча давлат тасарруфидаги  ва шахсий автомототранспортлар,  тиркамалар ва  ярим тиркамаларни
20
20 йилги мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами. 2013 й. 15-сон 197-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31-январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш хақида”ги 54-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й. 1-2-сон 17-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 22-декабрдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1010-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й. 09/17/1010/0461-сон) ижросини таъминлаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 22-декабрдаги 1010-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори рахбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Қарор билан:

2019 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситалари тадбиркорлик субъектлари юридик шахслар томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.

3. Қўштепа туманида транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, Қўштепа туманида юридик ва жисмоний шахсларнинг автомототранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Туманда тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчи ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жихозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари бир йилда икки марта, биринчи марта 1 мартдан 30 июнгача, иккинчи марта 12 сентябрдан  31 октябргача техник кўрикдан ўтказилсин.

5. Автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказилганлик учун қонун хужжатларида белгиланган тартибда йиғим ундирилсин.

6. Комиссия таркибига киритилган мутахассисларни асосий иш жойидан ойлик иш ҳақи ва лавозими сақланган ҳолда туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи ихтиёрига 2020 йилнинг
1 январдан 1 ноябргача юбориш тегишли ташкилот, корхона ва хўжалик рахбарлари розилиги билан амалга оширилсин.

7. Тумандаги транспорт воситаларини техник кўрикка жалб қилишда йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи таркибига, туман автомотоҳаваскорлар жамияти, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, туман ички ишлар бўлими ходимлари жамоатчилик асосида қўшиш тавсия этилсин.

8. Қарор оммавий ахборот воситаларида расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

9. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати Ё.Қосимовага, “Истиқбол йўли” газетасида расман эълон қилиш ҳамда туман ҳокимлиги расмий веб сайтига жойлаштириш вазифаси юклатилсин.

10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Б.Қурбонов зиммасига юклатилсин.

   Туман ҳокими                                         И.Новиков



Қўштепа  туман ҳокимининг    

2021 йил «11» январь

03 сонли

Қарорига  2-илова

 

Мажбурий техник кўрикни ўтказиш 1-босқич

Ж А Д В А Л И.


 

 

Корхона, ташкилот ММТП фермер хужаликлари номи

Телефон раками

Жами

Авто

Мото

Тиркама

Тех курик муддати.

1.

Шахсий автомототранспортлар

 

11777

10352

239

186

01.01.2020

31.08.2020

2.

Мохирбек Пласс савдо сервис


1

1



12.03.2020

3.

"Шукур Давлат" ф/х


8

7


1

12.03.2020

4.

Фаргона ППР


5

5



14.03.2020

5.

Қоражийда Роввот ф/х


3

3



16.03.2020

6.

"Дадажонов " ф/х


3

3



17.03.2020

7.

Транспорт коллежи


1

1



17.03.2020

8.

Педагогика коллежи


2

2



18.03.2020

9.

Агросаноат касб хунар коллежи


3

3



19.03.2020

10.

Сардоба Сарбон Сервис МЧЖ


3

2


1

23.03.2020

11.

Туман қишлоқ хужалик кимё


2

2



23.03.2020

12.

Туман солик иснпекцияси


1

1



24.03.2020

13.

Водий авто газ таъмир МЧЖ


3

2


1

24.03.2020

14.

Муллақайрағоч холис савдо


1

1



25.03.2020

15.

Сармазор мўжизавий оромгох х/к


2

2



25.03.2020

16.

Фарход фирмаси


1

1



26.03.2020

17.

Қўштепа Қумтепа Инвест Дизайн х/к


1

1



28.03.2020

18.

Ғиштмон Файз Инвест МЧЖ


1

1



30.04.2020

31.03.2020

19.

ЭРК хусусий корхонаси


15

9


6

01.04.2020

20.

“Ок марол” ф/х


4

4



02.04.2020

21.

Бинокор кичик корхонаси


2

2



03.04.2020

22.

Оқтепа чорва барака


2

2



06.04.2020

23.

Музаффар зиё маскани х/к


1

1



07.04.2020

24.

Марғилон КМК


5

5



08.04.2020

25.

Марказий шифохона


1

1



09.04.2020

26.

Туман ободонлаштириш бўлими


6

6



09.04.2020

27.

Туман инкосация


1

1



11.04.2020

28.

Туман халқ банки


1

1



11.04.2020

29.

Туман халк таълими


2

2



13.04.2020

30.

Туман ветенария бўлими


3

3



13.04.2020

31.

Фарғона ГГМЭ


18

13

5


14.04.2020

32.

Куштепа МТП АЖ


3

3



15.04.2020

33.

Дехқонобод қурилиш КТХК


7

5


1

16.04.2020

34.

Бехзод Бахт Транс МЧЖ


21

18


3

18.04.2020

35.

Туман авто йул


5

5



20.04.2020

36.

Ватанпарвар ташкилоти


12

12



21.04.2020

37.

Водий газ таъминот туман бўлими


14

11

3


22.04.2020

38.

Хокимият


4

4



23.04.2020

39.

“Истикбол йули”


1

1



23.04.2020

40.

Фаррухбек-Жамшидбек инвест


4

4



25.04.2020

41.

Умаров Асқаржон ф/х


1

1



25.04.2020

42.

Марғилон Узкимёсервис


18

15


3

27.04.2020

43.

Музаффар зиё маскани х/к


2

2



28.05.2020

44

Хусусий кичик корхоналарга карашли автотранспортлар


167

167



12.03-15. 06.2020

45

Фермер хўжаликлари


64

64



12.03.-15.

06.2020


Жами:


425

400

8

17





Мажбурий  техник  кўрик  ўтказиш  2-босқич

     Ж А Д В А Л И.


 

 

 

 

Корхона, ташкилот ММТП фермер хужаликлари номи

Телефон раками

Жами

Авто

Тех курик муддати.

1.

Дадажон Ф/х


1

1

10.09.2020

2.

Салох  ф/х


1

1

12.09.2020

3.

Мухаммадкарим Равшанбек ф/х


1

1

14.09.2020

4.

Сармазор Бахт Замин ф/х


1

1

15.09.2020

5.

Оқмарол ф/х


1

1

16.09.2020

7.

Фаргона ППР


1

1

17.09.2020

8.

Фаргона ГГМЭ


1

1

19.09.2020

9.

Бекзод Бахт транс


1

1

21.09.2020

11

Пўлатхон мўжизаси МЧЖ


1

1

22.09.2020

12

Туман маданият булимии


1

1

23.09.2020

13

Касб Хунар коллежи


1

1

24.09.2020


Жами:


13

13





Қўштепа  туман ҳокимининг    

2021 йил «11» январь

03 сонли

Қарорига  1-илова

Қўштепа туманида транспорт воситаларини мажбурий 

техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия

ТАРКИБИ


Ф.И.Ш

Иш жойи ва лавозими

1.

Ш.Қосимов

Туман ИИБ ЙХХГ катта инспектори, комиссия раиси

2.

И.Саркоров

Туман ИИБ ЙХХГ маъмурий амалиёт инспектори, комиссия котиби

Комиссия аъзолари

3.

В.Зокиров

Туман автомотохаваскорлар кенгаши раиси 

4.

Т.Камолов

Туман мудофа ишларини техникалар буйича катта ёрдамчиси

5.

М.Эргашев

«Ғиштмон Файз Инвест» МЧЖ рахбари

6

Э.Хакимов

«Ғиштмон Файз Инвест» МЧЖнинг техник кўрик ўтказиш бўйича механиги