Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ МУҲИМ ВАЗИФА
2021-01-11 16:21:31 232
Бугун Файз маҳалла фуқаролар йиғинидаги 19-умумий ўрта таълим мактабида, Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўштепа туман бўлинмаси, туман Ахборот кутубхона маркази ҳамда халқ таълими бўлими ҳамкорлигида “Ёшларни турли ҳил оқимларга кириб қолишларини, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш, шунингдек уларнинг маънавиятини юксалтириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар” юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Унда мактаб ўқитувчилари, маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этдилар.
Тадбирда сўзга чиққанлар ўз маърузаларида жиноятчиликка қарши курашиш барча даврларда ҳам давлатнинг жиддий ва муҳим масаласи ҳисобланиб келинганлиги, инсон тинч ва хотиржам яшашни ҳоҳлаши ва тинчлик бўлган жойда барака ва ривожланиш бўлишини алоҳида таъкидлаб ўтишди. Шунингдек, ёшларни турли ҳил оқимларга кириб қолишларини ҳамда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш, ўқувчи-ёшларнинг маънавиятини янада юксалтириш, ўқишга ва илм олишга бўлган қизиқишларини янада ошириш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Н.Отабеков,
Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўштепа туман бўлинмаси раҳбари.