Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 1004 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ПРОКУРАТУРАСИ ЖАМОАСИГА ТАБРИК

×

 2021-01-08 15:55:15    370

PDF юклаш
Чоп этиш


8 январ – Прокуратура ходимлари куни. Прокуратура органлари ходимларининг касбий байрами сифатида белгиланган кун прокуратура органларида хизмат қиладиган барча ходимлар, жумладан фахрийлари қалбидаги орзу-умидлар рўёбга чиққан қутлуғ санадир.

Таъкидлаш жоиз, прокуратура органлари томонидан жамиятда қонунийликни мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, умуман, барча йўналишларда салмоқли ишлар қилинмоқда ва муҳим натижаларга эришилмоқда.

Бугун прокуратура органлари ходимлари зиммаларига юклатилган ҳар қандай вазифани бажаришга виждонан, садоқат ва юксак масъулият билан ёндашмоқда десак ҳеч муболаға бўлмайди.

Прокуратура органлари ходимларини касб байрами билан табриклаб, ҳар бир ходими Президентимиз таъкидлаганларидек, олижаноб халқимизнинг ҳақиқий ҳимоячиси, адолат ва қонунийлик посбони бўлиб, фақат ва фақат халқ манфаати йўлида оғишмай хизмат қилишларида муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Қўштепа тумани ҳокимлиги