Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 33 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САЙЁР ҚАБУЛ: ҲАР БИР МУАММОНИНГ АЛБАТТА, ЕЧИМИ БОР

×

 2021-01-08 14:27:16    192

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.

Зеро, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак.

Шу маънода, Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков ҳудудларда мунтазам равишда аҳоли учун сайёр қабул ўтказиб келмоқда. Янги йилнинг илк сайёр қабули бугун 1-сектор штабида бўлиб ўтди.

Тадбирда ҳоким ўринбосарлари, туман Халқ қабулхонаси мудири Р.Абдуллаев ҳамда алоқадор идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

Қабул давомида сектор раҳбари И.Новиков иштирокида аҳолининг мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди.

Сайёр қабулда 15 нафардан зиёд фуқаролар сув ва электр таъминоти, банк, бандлик, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатлари билан иштирок этдилар.

Туман ҳокими томонидан муаммолар бирма бир тингланди ва ечимига эътибор қаратилди. Қабул давомида фуқароларни кундалик ҳаётида қийнаб келаётган ечими қулай муаммолар ижобий ечимини топди.

Айрим мурожаатларга зарур ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, шунингдек, келиб тушган мурожаатларнинг барчаси қабул қилиниб ижрога қаратилди.

 Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.