Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2021-01-08 08:20:54 206
Жорий йил 6 январь куни “Фарғона | Kun.uz” сайтида «3 нафар ёш болам билан уйда «музлаб» ўтирибмиз» сарлавҳаси остида танқидий мурожаат чоп этилган эди.
Мурожаатда: – «Шоҳмирза» МФЙда «свет» умуман йўқ. 24 соат мобайнида 2 соат бериляпти, холос. Илтимос, халқни ўйланглар. Ҳеч бўлмаса, вақти билан ўчиринглар. Азобда қолдик» – дея шикоят қилинган.
Ушбу мурожаат юзасидан Қўштепа тумани Электр таъминоти корхонаси маъмурияти қуйидагиларни маълум қилади:
– Мурожаатда кўрсатилган Шомирза маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида электр таъминотидаги узилишлар Л.Очистная 110 кВ узатмасида автоматик юкламани чеклаш қурилмаси ишлаши натижасида содир бўлмоқда. Қишки мавсум бошланиши билан электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг кескин ортиши энерготизимда қувват танқислигини келтириб чиқаради. Қувват балансини сақлаш учун 110 кВ узатмалар юкламани автоматик чеклаш қурилмаси ҳимоя тизимига киритилади. Узатмада юклама миқдори ортиши билан ҳимоя қурилмаси автоматик тарзда узатмани системадан ажратади. Бундан ташқари Республикада табиий газ босимини пасайиши ишлаб турган электростанцияларни тўлиқ қувват билан ишлай олишига салбий таъсир ўтказмоқда. Л.Очистная 110 кВ узатмасидан Ёзёвон, Тошлоқ туманлари, Марғилон шаҳри ҳудудлари ҳамда Қўштепа туманининг Шомирза, Пахтакор, Борот, Гаримдон, Лойсон, Шаҳартепа, Деҳқонобод, Янгиариқ, Шодлик, Лангар, Қоракалтак маҳалла фуқаролар йиғинларидаги истеъмолчилар электр энергияси билан таъминланади.
Изоҳ: “Фарғона | Kun.uz” сайтига мурожаат йўллаган фуқаронинг исми-шарифи, яшаш манзили кўрсатилмаганлиги сабабли мурожаатчи билан учрашишнинг имконияти бўлмади.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.