Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БЮДЖЕТ ЖАРАЁНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАРИ КИРИТИЛДИ
2021-01-06 17:22:26 196
Ўзбекистон Республикасининг “Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалари киритиш тўғрисида” Қонуни қабул қилинди.
Қонун билан 4 та қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди.
Мазкур ҳуқуқбузарликни содир этган мансабдор шахсларга БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда жарима қўлланилади. (Мазкур тартиб 2021 йил 1 апрелдан кучга киради).
Бюджет кодекси Солиқ кодекси ҳамда амалдаги бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.
Бюджет кодексига тартибга солувчи бюджетлараро трансфертларга оид норма киритилди.
Унга кўра, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар қайтармаслик шарти билан ҳудудий бюджетлар, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари харажатларининг тегишли даромадлар прогнозидан ошган қисмини қоплаш учун берилади.
Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартиби белгиланди.
Бюджет маблағлари тақсимловчилар, давлат мақсадли жамғармалари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг
25 санасига қадар ўз сайтларида қуйидаги маълумотларни жойлаштириши лозим:
● ўзига тегишли бюджет ташкилотлари кесимида бюджет маблағлари тақсимоти;
● даврий молиявий ҳисоботлар;
● давлат мақсадли жамғармаларидан субсидиялар va кредит олувчилар;
● капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар ижроси.
Давлат молиявий назорат органлари ҳар чорак якунига кўра назорат тадбирлари натижалари бўйича аниқланган молиявий ҳуқуқбузарликлар ва ижобий натижалар ҳақидаги маълумотларни ўз сайтларига жойлаштиради.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг, туман ва шаҳарлар бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан харид қилинган ишлар ва хизматлар тўғрисидаги маълумотлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва тегишли маҳаллий ҳокимликлар сайтларида жойлаштирилади.
▫️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Зиёдбек ҲАЛИМЖОНОВ,
Қўштепа тумани адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси.