Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ПРЕЗИДЕНТ МУРОЖААТНОМАСИ –РЕЖАЛАШТИРИЛАЁТГАН ИШЛАРНИНГ ДЕБОЧАСИДИР
2021-01-06 17:15:03 217
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси юзасидан Қўштепа туман ҳокимлиги туман Ахборот кутубхона марказида, марказ ишчи-ходимлари ўртасида “Президент Мурожаатномаси - режалаштирилаётган ишларнинг дебочасидир” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида туман ҳокимининг маслаҳатчиси У.Холматов ва туман Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Н.Отабековлар иштирок этдилар. Улар ўз сўзларида муҳтарам Президентимиз 2021 йилни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, деб эълон қилганликлари ва уларнинг Мурожаатномасидаги таълим муассасаларига ва устозларга берилаётган эътиборларидан руҳланган ҳолда, бугунги кунда ижтимоий соҳа вакиллари олдиларига қўйган вазифалари нималардан иборатлиги, ҳозирги ёшларимизнинг таълим-тарбиясига қанчалик эътибор бериш кераклиги, бунинг учун маънавиятни, аввало, ўзимиздан бошлашимиз кераклиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар.
Давра суҳбати иштирокчилари томонидан Мурожаатномада келтириб ўтилган мақсад ва вазифаларнинг мазмун-моҳияти чуқур таҳлил этилди. Шунингдек Президентимиз Мурожаатномасидаги “Янги йилда янада катта сафарбарлик руҳида ишлашимизга тўғри келади”, - деган гапларини дастуриламал қилиб, келгусидаги режалар белгилаб олинди.
У.Холматов,
туман ҳокимининг маслаҳатчиси.