Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
НАВБАТДАГИ ТАДБИРКОРЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
2021-01-06 17:11:40 225
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналар учун энг қулай шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков томонидан “Тадбиркорлар қабули” ўтказилиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Қўштепа туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш мақсадида туман ҳокими И.Новиковнинг навбатдаги тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди.
Қабулда 6 нафар жисмоний ва юридик шахслар иштирок этдилар. Қабул жараёнида йўлланган мурожаатларнинг 3 таси жойида ҳал этилган бўлса, 3 таси қабулхона томонидан рўйхатга олиниб, ижроси назоратга олинди.
Акбаржон УМАРОВ,
Қўштепа туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси етакчи мутахассиси.