Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМ ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
2021-01-05 15:21:10 232
Бугун Қўштепа тумани ҳокими И.Новиковнинг навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди. Ушбу қабул Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасида бўлиб ўтди.
Унда ҳоким ўринбосарлари, туман Халқ қабулхонаси мудири Р.Абдуллаев ҳамда алоқадор идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.
Қабулда 50 нафардан зиёд фуқаролар электр таъминоти, моддий ёрдам, банк, соғлиқни сақлаш, бандлик, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатлари билан иштирок этдилар.
Туман ҳокими томонидан муаммолар бирма бир тингланди ва ечимига эътибор қаратилди. Аксарият мурожаатлар шу ернинг ўзидаёқ тегишли ташкилотларга ижро учун йўналтирилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.