Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2020-12-31 14:40:49 175
“Фарғона | Kun.uz” сайтига Қўштепа тумани Баландмасжид маҳалла фуқаролар йиғини, Наврўз кўчаси, 305-уйда яшовчи А.Рахматов мурожаат йўллаган бўлиб, унинг мурожаати бўйича Қўштепа тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Б.Қурбонов қуйидагиларни маълум қилди:
– Баландмасжид МФЙ, Наврўз кўчаси, 305-уйда яшовчи фуқаро А.Рахматов ушбу масалада Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига ҳам бир неча маротаба мурожаат қилган. Унинг мурожаатлари вилоят ва туман мутасадди идоралари ходимлари томонидан ўрганилган.
А.Рахматовнинг мурожаати юзасидан вилоят ҳокимининг фармойишига асосан, вилоят ва туман ҳокимлиги масъуллари ҳамда ҳудуд мутасадди ташкилотлари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ тузилган.
Ўрганиш натижаси юзасидан қуйидагилар маълум бўлган.
Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида фуқаро А.Рахматов яшаб келаётган Баландмасжид МФЙ, Наврўз кўчаси, 305-уй жойлашган кўча йўли йўналишини тўғрилаш ва кенгайтириш, бунинг учун шу йўлга туташ жойлашган қабристон ҳудудининг бир қисмини йўл ҳисобига ажратиш (қўшиш) масаласи юзасидан вилоят ишчи гуруҳи раҳбари фуқаро А.Рахматов билан бирга мурожаат объектини кўздан кечиришганида, кўча йўли йўналишини тўғрилаш ва кенгайтириш лозимлиги, шу йўлга туташ бўлган қабристон ҳудудининг бир қисмини йўл ҳисобига ажратиб бериш мақсадга мувофиқ деб топилган.
Лекин, ушбу ишлар ҳозирги кунда қиш мавсуми бўлганлиги сабабли
2021 йилнинг 1-чорагида ҳудуд фаоллари ва кенг жамоатчиликнинг фикрини ўрганган ҳолда, фуқаро А.Рахматов бошчилигида маҳалла фаоллари, Қўштепа тумани ҳокимлиги, туман мутасадди ташкилотлари ҳамда хомийлар кўмагида амалга оширилиши белгиланган.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.