Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 46 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАБРИК

×

 2020-12-31 11:11:37    218

PDF юклаш
Чоп этиш


БОШЛАНАЁТГАН ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Азиз тумандошлар!

Янги, 2021 йил остонада турибди. Бундай кезларда ҳар қандай одам ортга қараб, якунланаётган йилни сарҳисоб қилади. Шу маънода тарихга кузатаётган йилимиз дунё миқёсида оғир келди. Тождор вирус балосидан не-не иқтисодий, маънавий, руҳий йўқотишлар кузатилмади, дейсиз. Шукрки, Юртбошимиз раҳнамолигида Ўзбекистонимиз халқи бу синовлардан бир-бирига меҳр-саховат кўрсатиб, қўллаб-қувватлаган ҳолда мардона ўтиб бормоқдагина эмас, балки пандемия шароитида яшаш, меҳнат қилиш кўникмасини кашф эта билди. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда иқтисодий, ижтимоий тараққиёт бир маромда давом этди. Жумладан, туманимизда ҳам.

Яқиндагина халқ депутатлари туман Кенгашининг сессиясида Қўштепа халқига Мурожаат билан чиқишим жараёнида барча жабҳаларда 2020 йилда эришилган натижаларни таҳлил этиш чоғида бу яққол намоён бўлди. Қўлга киритилган натижалар, истиқболдаги режалар, албатта, туман халқининг вазиятни тўғри баҳолаган ҳолда қилган фидокорона меҳнати самарасидир. Янги йил учун белгилаган режаларнинг бекаму кўст адо этилиши, туманни "қизил ҳудуд"дан чиқариш йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларда ҳам фидойилик ва ватанпарварлик намуналарини кўрсата олишингизга ишонаман.

Қадрдонлар! Сизларни янги орзу-ниятларга қанот бахш этиб кириб келаётган 2021 йил билан самимий табриклайман. Коронавирус балоси хавф-хатарлари ортда қолсин. Бошланаётган йилимиз хонадонларимизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака олиб келсин. Туманнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти йўлида қилаётган эзгу ишларимизга Яратганнинг ўзи мадад берсин! Ўғил-қизларимиз бахту камоли йўлидаги интилишларимиз бардавом бўлаверсин. Барча-барчангизга энг катта бойлик--мустаҳкам саломатлик тилайман. Бошланаётган Янги йилимиз ҳаммамиз учун хайрли, шарофатли келсин!

Илёсбек НОВИКОВ,

халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими.