Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АЛЛА-ОНА ҚАЛБИ АРМУҒОНИ
2020-12-30 11:53:31 240
Қўштепа туманидаги мактабларнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари ўртасида “Энг чиройли нутқ эгаси” ҳамда “Алла” кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Ёшлар марказида ўтказилган ушбу танлов туман ҳокимлиги, туман Халқ таълими бўлими ҳамда Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.
Мазкур кўрик-танловда тумандаги 50 та умум таълим мактабларидан туман босқичида қатнашишлари учун ғолиблар сараланиб олинди.
Ўтказилган кўрик-танловлар натижасига кўра, “Энг чиройли нутқ эгаси” танловида фахрли 1-ўринни туманимиздаги 2-ИДУМИ она тили ва адабиёти ўқитувчиси И.Ризаева, 2-ўринни 7-умумий ўрта таълим мактаби она тили ва адабиёти ўқитувчиси Б.Соқиева ҳамда 3-ўринни эса 5-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёти ўқитувчиси О.Қодирова эгаллади.
“Алла” кўрик-танловида 7-умумий ўрта таълим мактаби она тили адабиёти ўқитувчиси О.Мамаюсупова 1-ўринни, 5-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёти ўқитувчиси О.Қодирова 2-ўринни ҳамда 20-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёти ўқитувчиси М.Амирчаева 3-ўринни қўлга киритдилар.
Туман босқичида иштирок этган барча қатнашчилар туман ҳокимлиги ва маънавият бўлими томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
У.Холматов,
туман ҳокимининг маслаҳатчиси,
Н.Отабеков,
Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўштепа туман бўлинмаси раҳбари.