Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 48 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯНГИ ЙИЛ ЙЎҚЛОВИ

×

 2020-12-28 20:45:49    235

PDF юклаш
Чоп этиш


Айни кунларда юртимиз шаҳар ва қишлоқларида аҳолининг кам таъминланган, ёрдамга муҳтож, эҳтиёжманд қатлами, беморлар ва ногиронлиги бўлган шахсларни моддий-қўллаб қувватлаш, улардан ҳол сўраш мақсадида “Вақф” хайрия жамоат фонди яна бир эзгу ишни амалга оширмоқда.

Юртимизда бўлгани каби вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида ҳам ушбу фонд томонидан ҳар бир маҳалладаги “темир дафтар”га киритилган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилмоқда.

Бугун Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков мутасадди идора раҳбарлари иштирокида туманимиздаги Йўлдошобод, Нурафшон, Оқтепа, Қайрағоч ҳамда Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 10 та эҳтиёжманд оилаларда бўлиб, байрам совғаларини топширди.

Одамларга меҳр-мурувват кўрсатиш, муҳтожлар ҳолидан хабар олиш халқимизга хос эзгу фазилат ҳисобланади. Муқаддас динимизда ҳам бу эзгу иш қўллаб-қувватланади. Шу жиҳатдан янги йил байрами арафасида “Вақф” жамоат фонди, маҳаллий ҳокимликлар, секторлар раҳбарлари ва саховатли кишилар ушбу хайрли ишда фаол иштирок этиб, халқимизга қувонч улашмоқда.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.