Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЭЪТИБОРДАН КЎНГИЛЛАР ШОД БЎЛДИ
2020-12-25 16:36:28 235
Янги йил – барча учун ёқимли ва қувончли байрамдир. Бу байрамни, айниқса, болажонлар интиқлик билан кутиб, «Янги йил мўжизаси»ни орзу қилади ҳамда бу уларнинг ҳаёлида деярли ғаройиб ва саргузаштларга бой энг қувноқ байрамлардан бири ҳисобланади.
Мана, янги йил байрамига ҳам саноқли кунлар қолди. Болажонларимизнинг ҳаяжонлари эса кун сайин ортиб бормоқда. Шундай улуғ кун арафасида туман ҳокими И.Новиков Сармозор маҳалла фуқаролар йиғини Гулистон кўчасига қорбобо билан бирга ташриф буюрди.
Ушбу хонадонда яшовчи М.Азизованинг қизи М.Муҳаммаджонова билиб-билмай ўз йўлидан адашди. Хозирда унинг фарзандларини онаси М.Азизова ўз тарбиясига олган.
Туман ҳокими бугун М.Азизованинг хонадонида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олди. Ҳамда ушбу оилага озиқ-овқат маҳсулотлари жамламасини ва болажонларга янги йил совғаларини улашди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.