Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 53 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КИМ ВАТАНГА СОДИҚ БЎЛСА, МЕНДИРМАН ЎША

×

 2020-12-25 15:09:02    224

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда "Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша" шиори остида ватанпарварлик ойлиги бошланди ва у янги йилнинг 15 январига қадар давом этади.  

Ўзбeкистон Рeспубликаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини муносиб кутиб олиш ва уни умумхалқ байрами сифатида кeнг нишонлаш, аҳолининг миллий армиямиздан фахрланиш ва унга бўлган ишонч ҳиссини ошириш мақсадида ўтказилаётган мазкур ватанпарварлик ойлиги бошланиши муносабати билан  Қўштепа туманида ҳам карантин қоидаларига амал қилган ҳолда тадбирлар ўтказилмоқда.

"Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша" шиори остидаги тадбир бугун туманимиздаги 49-умутаълим мактабида бўлиб ўтди.

Унда Шарқий ҳарбий округ маънавият маърифат маркази ҳарбий оркестри,  48982 ҳарбий қисм тарғибот ташвиқот гуруҳи, аҳоли ва ёшлар иштирок этдилар.

Маросимда янграган Давлатимиз мадҳияси барча иштирокчилар жўрлигида ижро этилди.

Шундан сўнг ҳарбий хизматчилар томонидан жанговар санъатга оид кўргазмали чиқишлар, ҳарбий техникалар ва қурол-аслаҳалар кўргазмалари намойиш этилди.

Ҳарбий оркестрнинг чиқишлари, улар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига бирдек манзур бўлди.  

Албатта бундай тадбирлар ёшларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш, уларни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялашда, юртимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни аҳолига етказишда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.