Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА: БУГУНГИ МАНЗИЛ ҚАМИШТЕПА МАҲАЛЛАСИ

×

 2020-12-25 14:00:24    257

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун Қамиштепа маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди. Аҳолининг барча қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни ўз жойида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида ҳудудда сайёр қабул ўтказди.

         Қамиштепа маҳалла фуқаролар йиғини биносида ташкил этилган тадбирда туман ҳокимлигининг мутасадди раҳбарлари ва давлат идоралари раҳбарлари иштирок этишди.Сайёр қабулда 10 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, уларнинг мурожаатлари, ўз ечимини кутаётган 11 та масалалари кўриб чиқилди. Таъкидлаш жоизки, сайёр қабулда ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолдирилмади.

         Туман ҳокими сайёр қабул давомида уй-жой, йўлларни асфальтлаш, сув ва электр таъминоти каби масалаларга аниқ ва тезкор чоралар кўриш бўйича тегишли идора раҳбарларига топшириқлар берди.

         Ўтказилаётган сайёр қабулларнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, халқ орасидаги мулоқотлар давомида кўплаб муаммолар ижобий ҳал этилмоқда.

         Сектор раҳбари И.Новиков Қамиштепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Нуронийлар маскани”да ҳам бўлди.

Сўлим гўшада жойлашган ушбу маскан туманимиздаги нуронийлар учрашиб, фикр алмашиб, ҳоридиқ чиқаришлари, бир пиёла чой устида суҳбат қуришлари учун ташкил этилган.

         Орамгоҳдаги тиббиёт хонаси, кутубхона, стол тенниси, шахмат-шашка тўгараги ва мўъжаз чойхона қарияларимизнинг хизматига мунтазир.

         Албатта бундай юксак эътибор ҳамда ғамхўрликдан туманимиздаги нуроний ва фахрийлар жуда мамнун.

         И.Новиков “Нуронийлар маскани” ёнида жойлашган “Муродбахш ота вале” ва “Айланма ота” зиёратгоҳларида ҳам бўлди.

         Ушбу зиёратгоҳлар туман ҳокимининг ташаббуси билан қайта таъмирланди. Ушбу жойга келувчилар учун шарт-шароитлар яратилди.

         Туман ҳокими томонидан ушбу зиёратгоҳларда ободанлаштириш ва тозалаш ишларини олиб бориш учун тегишли идора раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

         Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.