Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ДЕҲҚОН БОЗОРИДА
2020-12-24 16:39:46 185
Пандемия даврида аҳолини арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш кунимизнинг асосий вазифаларидан бирига айланди. Шу мақсадда Қўштепа туманида сектор раҳбарлари томонидан бозорларда нарх-навонинг сунъий равишда ошиб кетишини олдини олиш бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Бугун туман прокурори, 2-сектор раҳбари М.Шомуродов ва туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари С.Абдуллаевлар “Деҳқон бозори”да бўлиб, бозор расталаридаги нарх-наво ва сотувчи-харидорларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Сектор раҳбарлари томонидан мутасаддиларга бозорда нарх-навонинг сунъий равишда ошиб кетишига йўл қўймаслик ва уни олдини олиш бўйича керакли кўрсатмалар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.