Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 46 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ЁШ КИТОБХОН”ЛАР САРАЛАНДИ

×

 2020-12-24 16:22:22    239

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги “Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3721-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида буюк адиб ва мутафаккирларимизнинг нодир мероси, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш, ёшларимизни ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштиришга қаратилган “Ёш китобхон” танлови ўтказилмоқда.

15-19 ёшли китобхонлар ўтасидаги синов бугун Қўштепа туманидаги “Ёшлар маркази”да  бўлиб ўтди. Танловда туманимиздаги 100 нафардан зиёд китобга дўст ёшлар иштирок этиб, ўз билимларини синаб кўрдилар.

Туман босқичида энг юқори балл тўплаган ёшларимиз Р.Юсуфжонова, Д.Абдуллаева, И.Розиқова, Г.Эргашалиева, М..Мухиддинова, М.Одилжоновалар кейинги босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Д.ХОЛИҚОВ,

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қўштепа туман Кенгаши раиси.