Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 187 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БОЛАЖОНЛАРГА ТУҲФА

×

 2020-12-23 10:01:57    143

PDF юклаш
Чоп этиш


Юртимизда коронавирус пандемияси сабабли карантин жорий этилганлигига қарамай ҳудудларда ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари давом эттирилмоқда. Бугун озод ва обод юртимиз янада чирой очмоқда.

Сўнгги йилларда туманимиз бунёдкорлик ва қурилиш майдонига айланди. Ҳар қадамда қад кўтараётган бинолар, иншоотлар, айниқса замонавий кўриниш касб этаётган кўп қаватли ва намунавий уйлар фикримизнинг ёрқин исботидир.

Соҳибкор маҳалласида аҳолига яна бир қулайлик яратилди. Куни кеча маҳалла ҳудудида "Манго" деб номланган овқатланиш ва болалар учун ўйин мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда туман ҳоким И.Новиков, бир гуруҳ маҳалла фаоллари, "Heppi Bebbi" ва 6-МТТ тарбияланувчилари иштирок этдилар.

Қишнинг совуқ кунларида об-ҳаво доим ҳам бизни қувонтирмайди, шунинг учун болалар билан одатдагидек очиқ жойларда сайр қилиш ва ҳовлидаги ўйинлардан воз кечишга тўғри келади. Ушбу маҳалладаги "Манго" ўйингоҳининг очилиши болажонларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун байрамолди туҳфа бўлди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.