Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 90 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

×

 2020-12-22 16:14:32    178

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа туманида ўқувчи ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда учрашув ва концерт дастурлари ташкил этилмоқда. Бугун туман Маданият бўлими ҳамда умумтаълим мактаблари ҳамкорлигида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбир 46-18-13-умумтаълим мактабларида бўлиб ўтди.

Тадбир давомида туман Маданият бўлими ва маданият марказлари ходимлари, тўгарак раҳбарлари Х.Холдоров, У.Ўктамов, М.Қосимов, М.Ортиқова, З.Қосимов, А.Норматов, И.Шукуров, Д.Рахимов, Д.Саидмуродов, Д.Сотволдиев, С.Азимовлар иштирокида умумтаълим мактабларида ижодий учрашув, концерт ҳамда тўгарак машғулотлари ташкил этилиб, 15-сонли БМСМда ўқувчилар ўртасида театрлашган томоша ва ижодий танлов ўтказилди.

Ушбу тадбирларда мактаб ўқитувчилари ва истеъдодли ўқувчи ёшлар иштирок этишиб, улар томонидан ҳам куй, қўшиқ, рақслар ижро этилди.

Шунингдек, Оқтепа маҳалласида жойлашган маъданий меросимиз ҳисобланган Оқтепа тепалигига уюшмаган ёшлар билан саёҳат уюштирилди. Ушбу тадбир давомида Маданият марказлари ходимлари С.Азимов, З.Қосимовлар ёшларга туманимиздаги мавжуд маданий меросларимиз, диққатга сазовор жойларимиз ҳамда Оқтепа тепалиги тўғрисида маълумот ва тушунчалар бердилар.

15-сонли БМСМда ўқувчилари ўртасида ижодий танлов ўтказилиб, театрлашган янги йил томошаси ҳам намойиш этилди. Тадбир сўнгида танловда фаол иштирок этган истеъдодли ўқувчи ёшларга фахрий ёрлиқлар топширилди.

18-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тадбирда “Ёш суҳандон” тўгараги аъзолари  М.Мелибоева, Р.Махкамовалар фаол иштирок этдилар. Тадбир давомида “Тасъвирий санъат” тўгараги иштирокчилари Х.Аминжонов ва М.Орифжоновларнинг расмлар кўргазмаси ҳам намойиш этилди.

 А.Аҳмаджонов,

туман маданият маркази тўгараклар фаолияини ташкил этиш мутахассиси.