Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ: МУАММО ВА ЕЧИМ
2020-12-22 14:12:00 177
Бугун Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Ушбу қабул Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасида ўтказилди.
Унда ҳоким ўринбосарлари, туман Халқ қабулхонаси мудири Р.Абдуллаев ҳамда алоқадор идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.
Қабулда ҳоким фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади. Улар қўйган муаммолар бўйича ҳоким ўринбосарлари ва бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида зарур чоралар кўрилди.
Туман ҳокими 50 нафардан зиёд фуқаронинг сув ва электр таъминоти, уй-жой, моддий ёрдам, банк, соғлиқни сақлаш, бандлик, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатларини диққат билан эшитиб, уларни ўз ўрнида, қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммоларни эса қисқа фурсатда ҳал этиш чораларини кўрди. Айрим мурожаатларда кўрсатилган масалаларни ҳал этиш юзасидан туман ҳокими томонидан тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.