Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 79 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПАДА “ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ”

×

 2020-12-21 16:47:41    184

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа туманидаги “Ёшлар маркази”да туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида “Ёшлар фестивали” доирасида бадиий кўргазмалар, саёҳатлар, учрашув ва викторина тадбирлари ўтказилди.

         Тадбирда тумандаги 1-2-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари ўртасида “Заковат” интелектуал ўйини ўтказилди. Қизғин ва мунозараларга бой ўтган беллашувда 2-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби жамоси ғолибликни қўлга киритди. Ғолиб жамоа Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

         Шу куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ш.Рахимов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси И.Исмоилов ва туман Кенгаши депутати А.Абдумаликовлар иштирокида “Депутат ва ёшлар учрашуви” ҳам бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида депутат Ш.Рахимов Олий Мажлис Қонунчилик палатасида амалга оширилаётган қонунлар қай тартибда қабул қилиниши ва ҳозирги сиёсий жараёнлар тўғрисида ёшларга кенг тушунчалар берди.

Туман Кенгаши депутати А.Абдумаликов ҳам сўз олиб, бугунги кунда туманимизда ёшлар учун яратилган имкониятларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Учрашув давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.

         “Ёшлар фестивали” доирасида тумандаги Қийқи маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “GRAF техтил” тикувчилик корхонасига хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган “Бизнес саёҳат” ҳам ташкил этилди. Саёҳат давомида тикувчилик корхонасининг фаолияти хотин-қизлар томонидан кенг қизиқиш билан ўрганилди. Шу куннинг ўзида корхонадаги бўш иш ўрнига 2 нафар хотин-қизлар ишга жойлаштирилиб, улар билан меҳнат шартномаси тузилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.