Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ДЕҲҚОН БОЗОРИ”ДА ЯРМАРКА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2020-12-18 15:27:31 234
Қўштепа туманидаги “Деҳқон бозори”нинг фаолияти билан туман ҳокими ва сектор раҳбарлари доимий равишда танишиб борадилар. Туман прокурори М.Шомуродов “Деҳқон бозори”да бўлиб, бозор ҳудудида ташкил этилган савдо ярмаркалари фаолияти билан танишди. Маҳсулотлар нарх-навоси барқарорлиги ва сифатини таъминлаш, бозор ҳудудида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этилишини таъминлаш юзасидан туман прокурори томонидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Янги йил байрами муносабати билан тумандаги марказий “Деҳқон бозори”да қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларининг савдо ярмаркалари ташкил этилганлигидан хабарингиз бор. Ушбу ярмаркада озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ҳамда гўшт маҳсулотлари аҳолига арзонлаштирилган нархларда сотилмоқда.
Байрам олдидан бундай савдо ярмаркаларининг ташкил этилиши, аҳолимизнинг дастурхони тўкин-сочин бўлишини таъминлайди. Бундай қулайликдан албатта аҳоли мамнун.
Шунингдек, пандемия даврида аҳолининг байрамолди кайфиятини кўтариш мақсадида туман ҳокимлиги ва деҳқон бозори маъмуриятининг ташаббуси билан ҳафтанинг пайшанба ва якшанба кунлари арча атрофида театрлаштирилган кўринишлар намойиши бўлиб ўтмоқда. Албатта бу тадбирлар туманимиз аҳолисини байрамни кўтаринки руҳда ўтказишлари учун ташкилланди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.