Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 41 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ

×

 2020-12-18 09:31:35    202

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий тармоқлар орқали “Фарғона вилояти Қўштепа туманида аҳоли ўз ёнидан пул сарфлаб симёғочларни янгилаб, трансформатор ўрнатмоқда” сарлавҳаси остида хабар тарқатилди.

Ушбу хабарни Қўштепа туман электр таъминоти корхонаси бошлиғи А.Юсупов қуйидагича изоҳлайди:

- Ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилган хабар Қўштепа тумани, Қамиштепа маҳалла фуқаролар йиғини, Чорбоғ кўчасида яшовчи фуқаролар томонидан юборилган бўлиб, ушбу хонадонларнинг электр таъминоти ПС Файзобод 35/10 кВ дан чиқувчи 10 кВ кучланишли Намуна узатмасидаги ТП-19/250 кВА дан бажарилган.

Фуқаролар электр таъминотини яхшилаш мақсадида хомийлик асосида маҳаллага қўшимча трансформатор пункти ўрнатиш учун Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилишган. Қуввати 250 кВА бўлган трансформатор пункти, 10 кВ кучланишли узатма учун 9 дона, 0.4 кВ узатма учун 6 дона темир бетон таянчлари туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан ўрнатилди. Барча материаллар маҳалла томонидан, қурилиш монтаж ишлари эса электр таъминоти корхонаси томонидан амалга оширилганини маълум қиламиз.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.