Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ

×

 2020-12-18 08:54:04    191

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа туманида депутатлар ўз округларидаги аҳоли билан мунтазам равишда учрашув ва мулоқотларни ташкил этиб бормоқдалар.

Ана шундай халқ билан мулоқотларнинг бири, Қўштепа туманидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган депутат Ш.Рахимов  иштирокида бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мулоқот Эшонгузар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 49-умумтаълим мактабининг мажлислар залида ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ш.Рахимов, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати А.Набиев, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг масъуллари, сиёсий партиялар раҳбарлари, депутатлар, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари ҳамда маҳалла вакиллари иштирок этишди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ш.Рахимов айни кунларда мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширлаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган янги қонунлар ва уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида гапириб ўтди.

Очиқ мулоқотда фуқаролар томонидан маҳалла ҳудудидаги мавжуд муаммолар муҳокама қилинди. Аҳоли томонидан билдирилган мурожаат ва таклифлар тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда депутатлар томонидан назоратга олинди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.