Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 46 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЁШЛАР ҲАЁТИДАГИ ЭНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛА - УЛАРНИНГ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

×

 2020-12-17 16:57:26    275

PDF юклаш
Чоп этиш


3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи С.Абдуллаевнинг ташаббуси билан бугун Борот маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 43-умумтаълим мактабида “Сектор раҳбари ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди.

Тадбирда энг аввало ҳудуддаги ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.

“Сектор раҳбари ва ёшлар учрашуви” мактабнинг мажлислар залида ўтказилди. Унда 3-сектор раҳбари С.Абдуллаев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ш.Рахимов, туман Халқ қабулхонаси мудири Р.Абдуллаев, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг масъуллари, сиёсий партиялар раҳбарлари, депутатлар, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари, ҳудуддаги аҳоли ва ёшлар иштирок этишди.

Ушбу тадбирни 3-сектор раҳбари С.Абдуллаев очиб берди.

– Ёшлар ҳаётидаги энг долзарб масалалар, айниқса, уюшмаган ёшларни ҳаётда ўз ўрнини топиши учун шароит ва имконият яратиш, уларни касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, уларни турли зарарли иллат ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича ушбу тадбирни ташкил этдик, - дейди сектор раҳбари С.Абдуллаев.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ш.Рахимов сўз олиб, айни кунларда мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширлаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган янги қонунлар ва уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида гапириб ўтди.

Очиқ мулоқотда чоғида ёшлар ва аҳоли томонидан маҳалла ҳудудидаги мавжуд муаммолар ҳақида савол ва таклифлар билдирилиб, муҳокама қилинди. Ушбу мурожаат ва таклифлар тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда депутат томонидан назоратга олинди.

Тадбирда ёшларнинг муаммоларига ва уларнинг бандлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Қўштепа туманидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган депутат Ш.Рахимов  иштирокидаги учрашув бугун Эшонгузар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 49-умумтаълим мактабида ҳам бўлиб ўтди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.