Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2020-12-16 13:46:16 184
Ижтимоий тармоқлар орқали “Қўштепа тумани Истиқлол МФЙ Мумтоз кўчаси қачон асфальтланар экан? Қачон номига яраша мумтоз бўлар экан?” сарлавҳаси остида хабар тарқатилди.
Қўштепа тумани, Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғини, Мумтоз кўчасидан йўлланган ушбу танқидий мурожаат, туман Ободонлаштириш бошқармаси мутахассислари томонидан, жойига бориб маҳалла фаоллари иштирокида ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш давомида Мумтоз, Хотин ариқ-1 қабристон йўли ҳамда 17-умумтаълим мактаби йўлларининг умумий узунлиги 1200 метрлиги маълум бўлди. Ушбу кўчаларнинг 600 метр қисми асфальтлаштиришга тайёр холатда эканлиги аниқланди ва бу ҳақида мурожаатчи иштирокида далолатнома тузилди.
Ушбу кўча йўлларини асфальтлаштириш ишлари Маҳаллий бюджет маблағларини ҳисобга олган холда, йиллар кесимида босқичма-босқич манзилли дастур асосида амалга оширилиши мурожаатчига тушунтирилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.