Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 56 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМ ҚАБУЛИ: ҲАР БИР МУРОЖААТ - ЭЪТИБОРДА!

×

 2020-12-15 15:51:29    296

PDF юклаш
Чоп этиш


    Бугун давлатимиз раҳбари белгилаб берган вазифалар моҳиятини англаган, зиммасидаги масъулиятни ҳис қилган мутасадди борки, раҳбарлик қилаётган ташкилоти ва аҳоли ўртасида юзага келган бўшлиқни тўлдириш, халқ билан яқин бўлишга интилиб, мулоқотнинг самарали усулларидан фойдаланмоқда. Ва албатта, бу ўз самарасини бермоқда.

         Ҳафтанинг ҳар сешанба куни Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасида ўтказиб келинаётган фуқаролар қабулида ҳам ҳар бир мурожаатга диққат билан эътибор қаратиб келинмоқда.

         Қабулларда туманимиз аҳолиси ўз муаммолари ва таклифлари юзасидан туман ҳокимига мурожаат этиб, уларни қизиқтирган ёки қийнаётган саволларига атрофлича жавоблар олишмоқда.

         Бугунги ўтказилган қабулда ҳам туман ҳокими 84 нафар фуқаро билан юзма-юз суҳбатлашиб, уларнинг мурожаатларини тинглади.

Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда ичимлик суви ва электр энергияси таъминотини янада яхшилаш, уй-жой, моддий ёрдам, банк, соғлиқни сақлаш, бандлик, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар тушди.

        Қабул жараёнида ечими қулай бўлган мурожаатлар шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Айрим мурожаатлар бўйича амалдаги қонунчилик асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Ечимини ўрганиш ва ҳал этиш учун вақт талаб қиладиган муаммолар юзасидан эса масъул шахсларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.