Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 307 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯНГИ ЙИЛ ЯРМАРКАЛАРИГА МАРҲАМАТ

×

 2020-12-15 12:39:03    182

PDF юклаш
Чоп этиш


Янги йил байрами муносабати билан вилоятимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Қўштепа туманида ҳам аҳоли сергавжум жойларда қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларининг савдо ярмаркалари ташкил этилди.

Айниқса, туманнинг Марказий деҳқон бозорида ташкил этилган ярмаркада озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ҳамда гўшт маҳсулотлари аҳолига арзонлаштирилган нархларда сотилмоқда.

Байрам олдидан бундай савдо ярмаркаларининг ташкил этилиши, аҳолимизнинг дастурхони тўкин-сочин бўлишини таъминлайди. Бундай қулайликдан албатта аҳоли мамнун.

Шунингдек, пандемия даврида аҳолининг байрамолди кайфиятини кўтариш мақсадида туман ҳокимлиги ва деҳқон бозори маъмуриятининг ташаббуси билан ҳафтанинг пайшанба ва якшанба кунлари арча атрофида театрлаштирилган кўринишлар намойиши бўлиб ўтмоқда. Албатта бу тадбирлар туманимиз аҳолисини байрамни кўтаринки руҳда ўтказишлари учун ташкилланди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.