Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 41 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚОНУНЧИЛИК ЯНГИЛИКЛАРИ

×

 2020-12-15 09:38:18    213

PDF юклаш
Чоп этиш


“Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–647-сон, 18.11.2020 й.) мазмун-моҳияти

I. Қонуннинг мақсади

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг фаолиятини унинг асосий вазифалари ва қонунийлик, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда уларни ҳурмат қилиш, ягоналик, мустақиллик принципларига асосан тартибга солишдан иборат.

Ушбу Қонун 7 та боб ва 54 моддадан иборат.

II. Қонуннинг моҳияти

Миллий гвардия ўз ваколатларини ҳар қандай давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва мансабдор шахслардан мустақил равишда, фақат қонунга бўйсунган ҳолда амалга оширади.

Миллий гвардия органлари:

Миллий гвардиянинг марказий девони;

Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари;

ҳарбий тузилмалар;

таълим ва тиббиёт муассасалари.

Миллий гвардия бевосита Президентга бўйсунади ва унга ҳисобдордир.

Миллий гвардияга Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган Миллий гвардия қўмондони раҳбарлик қилади. Миллий гвардия қўмондони мақомига кўра вазирга тенглаштирилади.

Миллий гвардияга ҳарбий хизматга тегишли маълумотга эга бўлган, соғлиғининг ҳолатига ва жисмоний тайёргарлигига кўра Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон фуқаролари қабул қилинади.     

Хизматга 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ва 30 ёшдаги фуқаролар Президент томонидан тасдиқланадиган Миллий гвардия ходимларининг хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ қабул қилинади.

Миллий гвардия ходими лавозимига қабул қилинган шахслар учун дастлабки синов муддати 3 ойдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Миллий гвардияда хизматда бўлишнинг чекланган ёши сафдорлар ва сержантлар таркиби ходимлари учун 50 ёшни, офицерлар таркиби учун — 55 ёшни (генераллар учун — 60 ёшни), аёллар учун эса (мавжуд махсус унвонидан қатъи назар) — 50 ёшни ташкил этади.

Миллий гвардиянинг юксак касбий тайёргарликка, эгаллаб турган лавозимида иш тажрибасига эга бўлган ва соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳарбий хизматчиларнинг хизмат муддати Миллий гвардия қўмондони томонидан ушбу ходимларнинг розилиги билан 5 йилгача, Миллий гвардиянинг таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилик лавозимларини эгаллаб турган ва илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлган шахсларга эса 10 йилгача бўлган муддатга узайтирилиши мумкин.

Миллий гвардиянинг ҳарбий хизматчилари ўзига бириктирилган ўқотар қурол ва махсус воситаларни хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида олиб юриш, сақлаш, жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ҳамда ўқотар қуролни қўллаш ҳуқуқига фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда эга бўлади.

Миллий гвардиянинг ҳарбий хизматчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш қуйидагилар орқали таъминланади:

  • соғлиғини сақлаш;
  • пул таъминотини тўлаш;
  • уй-жой майдони билан таъминлаш;
  • мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш;
  • хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида транспорт воситаларидан имтиёзли фойдаланиш;
  • давлат пенсия таъминоти;
  • давлат суғуртаси;
  • ижтимоий ёрдам кўрсатиш.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.

Зиёдбек Ҳалимжонов,

Қўштепа туман адлия бўлими етакчи

маслаҳатчиси.