Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ҲОКИМ БИЛАН ЮЗМА-ЮЗ”ДАН СЎНГ
2020-12-14 22:18:01 211
2020 йил 24 октябрь куни “Рухсор FM” радиосида Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков иштирокида “Ҳоким билан юзма-юз” рукни остида очиқ мулоқот бўлиб ўтган эди.
Албатта ушбу мулоқот, тумандаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш, аҳоли мурожаатини сифатли ҳамда вақтида ўрганиш, уларнинг қонун доирасида ечимини топиш, шунингдек, давлат ҳокимияти идоралари фаолиятини очиқлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.
Мулоқот чоғида туманимиз фуқаролари ўзларини қизиқтирган савол ва яшаб турган ҳудудлардаги мавжуд муаммолар юзасидан И.Новиковга видео мурожаат, овозли хабар, ёзма саволлар ҳамда тўғридан тўғри мурожаат этган эдилар.
“Рухсор FM” радиоси орқали бўлиб ўтган “Ҳоким билан юзма-юз” очиқ мулоқотидан сўнг, ушбу фуқаролар иштирокида туман ҳокими И.Новиковнинг фуқаролар қабули ҳам ўтказилди. Халқ қабулхонасида ўтказилган ушбу қабулда туман Халқ қабулхонаси мудири Р.Абдуллаев, туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда тумандаги идора ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишиб, уларнинг муаммоларини батафсил ўргандилар.
Бўлиб ўтган очиқ мулоқот ва қабул чоғида туманимизда истиқомат қилувчи 23 нафар фуқаролардан банк, бандлик, тадбиркорлик, электр, сув, кўчаларни ва йўлакларни асфальтлаш, мобил алоқа ва интернет ўрнатиш билан боғлиқ ҳамда шу каби бошқа масалаларга оид 35 та мурожаатлар келиб тушди.
Ушбу мурожаатлар тумандаги тегишли мутасаддилар томонидан қисқа фурсат ичида ўрганилиб, мурожаатчиларга жавоблар берилди. 35 та мурожаатнинг 8 таси қаноатлантирилди. 27 та мурожаат эса ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қониқтирилди.
Мурожаатларнинг 8 таси тадбиркорлик учун банкдан кредит олиш билан боғлиқ эди. Бу мурожаатлар Акциядорлик тижорат Халқ банки ва “Агробанк” акциядорлик тижорат банки Қўштепа тумани филиали мутасаддилари томонидан ўрганилиб, уларнинг 5 таси ижобий ҳал этилди.
Хусусан, Қўрғонча маҳалла фуқаролар йиғини, Ободлик кўчаси, 245-уйда яшовчи Санжарбек Мирзарахимов, Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғини, Янгибўстон кўчаси, 110-уйда яшовчи Абдуллохон Маматов, Деҳқонбод маҳалла фуқаролар йиғини, Сихатгоҳ кўчаси, 121-уйда яшовчи Феруза Эгамбердиеваларнинг тадбиркорлик фаолиятлари учун Акциядорлик тижорат Халқ банки Қўштепа тумани филиали томонидан кредитлар ажратилди.
Қувурбоши маҳалла фуқаролар йиғини, Сармозор кўчасида яшовчи Мадолимбек Ғаниев ва Сармозор маҳалла фуқаролар йиғини, Гулистон кўчаси 262-уйда яшовчи Муслимахон Мирзаолимоваларга эса “Агробанк” акциядорлик тижорат банки Қўштепа тумани филиали томонидан кредит маблағлари ажратилди.
Бундан ташқари, Лангар маҳалла фуқаролар йиғини, Боғишамол кўчсида яшовчи Нодирахон Рахмонованинг мурожаати ҳам қаноатлантирилиб, у туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 20-МТТга йўлланма асосида ишга юборилди.
Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини, Арчазор кўчасида яшовчи Авазхон Тожибоевнинг электр таъминоти билан боғлиқ мурожаати ҳам қаноатлантирилди. Фуқаронинг яшаш ҳудудидаги трансформатор зўриқиш билан ишлаётганлиги сабабли 2020 йил манзилли дастурга асосан ТП-502 га қўшимча 160 кВА қувватдаги КТПМ русумли трансформатор пункти ўрнатилиб, 1,0 км узунликда СИП кабел тармоғи тортилди. ТП-502 ни юкламаси 50% га камайтирилди.
Янгидўкон маҳалла фуқаролар йиғини, Сардоба кўчаси, 586-уйда яшовчи Фарходжон Мамаюнусовнинг мурожаати ҳам қаноатлантирилди. Унинг мурожаатида тилга олинган ёғоч таянч соз холатга келтирилди.
Қорақушчи маҳалла фуқаролар йиғини, Янгиобод кўчаси, 85-уйда яшовчи Камолиддин Дадабоев, Сармозор маҳалла фуқаролар йиғини, Пойтахт кўчасида яшовчи Лазокат Худоёровалар ишга жойлашиш масаласида мурожаат қилган эдилар. Уларнинг мурожаатлари туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг мутасаддилари томонидан ўрганилди. Мурожаатчилар тумандаги бўш иш ўринлари билан таништирилиб, ишга таклиф этилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.