Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА
2020-12-11 21:07:57 172
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этиш мақсадида, Карнайчи маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди. Қабулда 16 нафар фуқаролар иштирок этишди. Фуқаролар томонидан билдирилган муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан муддатлар белгиланган ҳолда тегишли ташкилот ва корхона раҳбарларига топшириқлар берилди.
“Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га рўйхатга олиш юзасидан ўтказилган хатлов ишлари масъул раҳбарлар иштирокида муҳокама қилиниб, хатлов натижаларига аниқлик киритиш ҳамда якуний рўйхатни шакиллантириш юзасидан туман ҳокими томонидан тегишли топшириқлар берилди.
Туман ҳокими 5, 20, 33 ва 42-мактабгача таълим ташкилотлари филиалларида олиб борилган қурилиш ва таъмирлаш ишлари ҳамда тарбияланувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Ушбу таълим ташкилотлари филиалларига юридик мақом бериш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, И.Новиков 2021 йил ҳосили учун бошоқли дон экилган майдонларда олиб борилаётган агротехник тадбирлар ва экин майдонлари мелоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида пол олиш ҳамда шўр ювиш ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берди.
“Техмашсервис” МЧЖ, “А.Ниёзов Оқтепа” ҳамда “Бахт Пахтакор Гармдон” ММТПларда олиб борилаётган ишлар билан танишган туман ҳокими томонидан қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ишларини қисқа муддатларда якунлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.