Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ АГЕНТЛИГИ 3 ЁШДА

×

 2020-12-11 19:09:10    467

PDF юклаш
Чоп этиш


Уч йил аввал, 12 декабрь куни давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини тубдан ислоҳ этиш сари дадил қадам қўйилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5278-сонли Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3430-сонли Қарорининг қабул қилиниши билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва туман шаҳарларда эса Давлат хизматлари марказлари ташкил этилди.

Унинг асосий вазифалари этиб эса, бюрократия ва коррупцияни олдини олиш, халқимизнинг давлат органларига бўлган ишончини оқлаш қилиб белгиланди.

Бугунги кунда Давлат хизматлари марказлари аҳоли учун муҳим ва керак бўлган давлат хизматларини олиши мумкин бўлган жойга айланган.

Мазкур фармон ва қарорнинг қабул қилиниши шубҳасиз, жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматларини кўрсатишни янги сифат босқичига кўтаришга, аҳолининг давлатга нисбатан ишончини оширишга, «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган эзгу ғояни ҳаётга жорий этишга кўмаклашади.

Шунингдек, аввалари «Ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш имкониятидан фақат тадбиркорлик субъектлари фойдаланиши мумкин бўлган бўлса, эндиликда Давлат хизматлари марказлари томонидан ҳам юридик, ҳам жисмоний шахсларга «Ягона дарча» тамойили бўйича хизматлар кўрсатиб келинмоқда.

Қўштепа туман Давлат хизматлари маркази томонидан давлат хизматларининг ҳар бир тури бўйича “Фуқаролар эмас, ҳужатлар ҳаракатланади” тамойилига кўра зарур ҳужжатлар ва ахборотларни бошқа тузилмалардан мустақил равишда олиб, маъмурий регламентларга амал қилган ҳолда, шу жумладан олис жойларга чиқиш орқали (“мобил давлат хизматлари”) кўрсатишнинг мақбул, қулай ва шаффоф услубларидан фойдаланган холда ишлар ташкилланиб келинмоқда.

Қўштепа туман давлат хизматлари маркази томонидан юридик ва жисмоний шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида муайян ишлар амалга оширилди.

Жумладан, 2020 йилнинг 11 ойи давомида 26546 та жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатилди. Хусусан, 1361 та Тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди, шундан 1074 тасини якка тратибдаги тадбиркорлар, 287 тасини юридик мақомга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари ташкил этади.

А. АБДУКАРИМОВ,

Қўштепа тумани Давлат хизматлари маркази директори.