Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 279 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

×

 2020-12-10 22:48:17    137

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Қўштепа туманидаги Ёшлар марказида Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Ф.Қосимов, Фарғона вилояти ДХХ бошлиғининг ўринбосари Ж.Норалиев, Марғилон шаҳар ДХХ бўлими бошлиғи Ш.Хотамов ҳамда сектор ва корхона-ташкилот раҳбарлари иштирокида ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Тадбирни туман ҳокими И.Новиков очди ва олиб борди. Туман ҳокими ўз сўзида ёшлар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг мавжуд муаммоларини ҳал этиб, амалий ёрдам кўрсатишда ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этилганлигини ҳамда бу борада жойларда ёшлар билан учрашувлар ўтказилаётганлигини такидлаб ўтди.

Шунингдек, учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ф.Қосимов, ДХХ вилоят бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ж.Норалиевлар сўз олишиб, ёшларга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатилаётганлигини, шунингдек, туманда ёшлар бандлигини таъминлаш борасида яратилган шароитлар, улар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, ўз билим ва қобилиятларини оширишлари учун мустаҳкам билим олишга эътибор қаратишлари лозимлигини айтиб ўтдилар.

Учрашувда иштирок этаётган ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, улар бандлик, имтиёзли кредит маблағлари олиш ва спорт мажмуалари ташкил этиш юзасидан мурожаат қилдилар. Мурожаатларда кўтарилган масалаларга туман ҳокими ҳамда масъул раҳбарлар томонидан тегишли тартибда жавоблар берилди.

Учрашув чоғида ишга жойлашиш масаласида мурожаат қилган Қийқи маҳалла фуқаролар йиғини, Сардоба кўчасида истиқомат қилувчи Н.Ахмаджонова Қийқи маҳалла фуқаролар йиғинига ёрдамчи меҳнат инспектори вазифасига ишга жойлаштирилди. Қолган мурожаатлар юзасидан эса муддатлар белгиланиб, масъул ташкилотларга кўрсатмалар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.