Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИ И.НОВИКОВНИНГ 2020 ЙИЛГИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ ЯКУНЛАРИГА ҲАМДА КЕЛГУСИ ЙИЛГИ РЕЖАЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН МУРОЖААТИ
2020-12-10 18:15:43 428
Тарих учун жуда қисқа ҳисобланган кейинги тўрт йил давомида мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган чуқур ислоҳотларнинг туб мақсад-моҳияти, аввало, халқимизнинг келажакда эмас, айнан бугун фаровон яшаши, турмушидан рози бўлишига қаратилганлиги айни ҳақиқатир. Бу, иқтисодий-ижтимоий, маънавий-маърифий, ҳуқуқий соҳалар ривожининг қонуний-меъёрий асосини яратиб бераётган амалдаги қонунларимизга киритилаётган ўзгаришлар, янги қонунлар, Президентимиз томонидан қабул қилинаётган Фармон ва Қарорлар, энг долзарб масалаларга қаратиб ўтказилаётган видеоселектор йиғилишларида кўрилаётган жиддий масалалар юзасидан берилаётган топшириқларда ўз аксини топмоқда.
Меъёрий-ҳуқуқий асосларга таяниб давом эттирилаётган ислоҳотлар жараёнларига очиқ кўз, сиёсий хушёрлик билан назар ташлайдиган бўлсак, уларнинг ҳар бири юртимизнинг энг катта бойлиги бўлмиш халқимиз, шунингдек,мамлакатимиз эртаси бўлмиш жажжи ўғил-қизларимиз ва ёшлар манфаатларини ифода этаётганини кўрамиз.
Давлатимиз раҳбари имзолаётган ҳар бир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат, иқтисодиётимиз, ижтимоий ҳаётимиз, маънавий-маърифий, ҳуқуқий ҳаётимизга том маънода куч бағишловчи манбага айланмоқдаки, унинг ижросини таъминлаш шу юртнинг фуқаросиман деган ҳар биримиздан замонага муносиб тарзда фидойиликни талаб этяпти.
Туманимизда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва самарадорлик кўрсаткичлари бўйича ўтган 2019 йилда ҳудудий саноат маҳсулотлари ҳажми 339,5 млрд. сўмни ёки 200,4 фоизни ташкил қилиб, аҳоли жон бошига 1,787 млн. сўмга тўғри келган бўлиб, бу кўрсаткич вилоят саноатидаги улуши 1,8 фоизни ташкил этган.
Бундан ташқари туманда ўтган 2019 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 117,7 фоизга (1442,6 млрд. сўм) ёки аҳоли жон бошига 7,593 млн. сўмдан тўғри келиб, вилоятдаги улушимиз
7,6 фоизни;
Хизмат кўрсатиш 114,4 фоизга (189,6 млрд. сўм) ёки аҳоли жон бошига 998 минг сўмдан тўғри келиб, вилоятдаги улушимиз 1,6 фоизни;
Чакана савдо 111,9 фоизга (842,6 млрд. сўм) ёки аҳоли жон бошига 4,435 млн сўмдан тўғри келиб, вилоятдаги улушимиз 6,1 фоизни;
Қурилиш ишлари 226,2 фоизга (278,7 млрд. сўм) ёки аҳоли жон бошига 1,467 млн. сўмдан тўғри келиб, вилоятдаги улушимиз 6,7 фоизни ташкил этган.
Жорий йил Қўштепа туманимизнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 435,0 млрд. сўмга (115,2 фоизга) ёки аҳоли жон бошига 2,289 млн. сўмга тўғри келиб, вилоятдаги улушимиз 2,1 фоизга етиши;
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1627,6 млрд сўмга (103,4 фоизга) ёки аҳоли жон бошига 8,566 млн. сўмга тўғри келиб, вилоятдаги улушимиз 7,6 фоизга етиши;
Хизмат кўрсатиш 211,2 млрд сўмга (100,5 фоизга) ёки аҳоли жон бошига 1,112 млн. сўмга тўғри келиб, вилоятдаги улушимиз 1,6 фоизга етиши;
Чакана савдо 845,2 млрд. сўмга (100,3 фоизга) ёки аҳоли жон бошига 4,448 млн. сўмга тўғри келиб, вилоятдаги улушимиз 6,1 фоизга;
Қурилиш ишларини 295,9 млрд. сўмга (101,1 фоизга) ёки аҳоли жон бошига 1,557 млн сўмга тўғри келиб, вилоятдаги улушимиз 5,6 фоизга ўсишини ўз олдимизга мақсад қилиб олганмиз ва ижроси сўзсиз таъминланади.
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 480,2 млрд. сўмга (110,2 фоизга) ёки аҳоли жон бошига 2,527 млн. сўмга тўғри келиб, вилоятдаги улушимиз 2,2 фоизга етиши;
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1684,6 млрд сўмга (103,5 фоизга) ёки аҳоли жон бошига 8,866 млн. сўмга тўғри келиб, вилоятдаги улушимиз 7,7 фоизга етиши;
Хизмат кўрсатиш 226,1 млрд. сўмга (107,1 фоизга) ёки аҳоли жон бошига 1,190 млн. сўмга тўғри келиб, вилоятдаги улушимиз 1,7 фоизга етиши;
Чакана савдо 868,0 млрд. сўмга (101,5 фоизга) ёки аҳоли жон бошига 4,616 млн. сўмга тўғри келиб, вилоятдаги улушимиз 6,2 фоизга;
Қурилиш ишларини 320,1 млрд сўмга (108,2 фоизга) ёки аҳоли жон бошига 1,685 млн. сўмга тўғри келиб, вилоятдаги улушимиз 5,7 фоизга етказиш бўйича макроиқтисодий кўрсаткичларни ўз олдимизга мақсад қилиб олганмиз.
2020 йил учун тузилган манзилли дастурга асосан 24 та трансформатор пункти ва 55.5 км 0.4-6-10 кВ узатмаларни реконструкция ва янги қуриш режалаштирилган бўлиб, ушбу тадбирлар ижроси учун 5,7 млрд. сўм маблағ йўналтирилиши белгиланган.
Хозирги кунга қадар 24 та трансформатор пункти 55,5 км электр узатиш линиялари қурилди.
Дастурда белгиланган тадбирлар бўйича керакли материаллар учун “Фарғона ХЭТК” АЖга буюртмалар берилиб олиб келиниши таъминланмоқда.
Қўштепа туман газ бўлими бўйича жами газ истеъмолчилар сони 45343 та бўлиб, шундан 6427 нафар истеъмолчилар табиий газга ва табиий газ қониқарсиз ҳудудда жойлашган 38916 нафар истеъмолчилар суюлтирилган газга мослаштирилган.
Тумандаги истеъмолчиларни табиий газ билан таъминлаш учун узунлиги 622.4 км газ қувурлари тортилган бўлиб, шундан фойдаланишда тургани 99.1 км, 19.3 км юқори босимли, 44.4 км ўрта босимли, 35.4 км паст босимли газ қувурларига тўғри келади.
2020 йил 1 декабрь холатига табиий газ қониқарсиз ҳудудларга 287 та маиший газ баллонлар етказиб берилди.
2021 йилда табиий газ қониқарсиз ҳудудларга 332 та маиший газ баллонлар етказиб бериш режалаштирилган.
Туманда табиий газ қониқарсиз ҳудудда жойлашган хонадонларга жами 3,1 минг тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сонли Фармонига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 майдаги
05-05/1783 (13)-сонли йиғилиш баёнига асосан Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари хисобидан умумфойдаланувдаги маҳаллий аҳамиятдаги автомобил йўлларини жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича 1200 млн. сўм пудрат шартномаси тузилган. Шартномага асосан “Марғилон темир йўл бекати – Қумтепа – Қорақушчи - Қўштепа тумани” автомобиль йўлларида
1075 м2 жойда ер ишлари ва асос қатламини тайёрлаб асфальт бетон қуриш ишлари ҳамда 10-11 км оралиғида 600 метр узунликдаги қопламада қурилиш ишлари якунланди.
Бюджет маблағлари ҳисобидан 19 та МФЙдаги 22 та кўчада жами 2,72 км 710,2 млн.сўм (шундан 1-сектор ҳудудида 6 та МФЙ 6 кўчада 0,9 км-223,2 млн. сўм, 2-сектор ҳудудида 5 та МФЙ 6 кўчада 0,95 км 236,4 млн. сўм, 3-сектор ҳудудида 5 та МФЙ 5 та кўчада 0,7 км 186,1 млн. сўм, 4-сектор ҳудудида 5 та МФЙ 5 та кўчада 0,7 км 179,3 млн) ички хўжалик йўлларига асфальт қоплама ётқизиш ишлари бажарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 25 ноябрдаги “Жаҳон банкининг халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4898-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, ушбу қарорга асосан туманда иқтисодий ва ижтимоий ривожланишида нисбатан орта қолаётган 26 та маҳалла фуқаролар йиғинларида қуйидаги ишлар амалга оширилади.
Биринчидан, 45 та ижтимоий объектлар таъмирланади ва қурилади жумладан, (22 та умумтаълим мактаби, 11 та тиббий муассаса ва 11 та мактабгача таълим муассасалари таъмирланади) шунингдек 1 та мактабгача таълим ташкилоти янгидан қурилади:
Иккинчидан, 149,3 км тоза ичимлик суви тармоғи янгидан тортилади, 8 км эскирган тармоқлар реконструкция қилинади ва 37 та янги сув иншоотлари қурилади ва 1 та эскирган сув иншооти таъмирланади:
Учинчидан, 93,1 км электр таъминоти тармоқлари таъмирланади, шу билан бирга 58 дона янги трансформаторлар ўрнатилади ҳамда 1170 та таянч устунлари янгиларига алмаштирилади, шунингдек, тунги кўчаларни ёритиш мақсадида жами 2070 та янги таянч устунлар ўрнатилади ҳамда ушбу таянч устунларга жами 82,8 км электр кабеллар тортилади:
Тўртинчидан, 19,7 км ички кўчалар асфальтлаштирилади ва 19,7 км ички кўчалар шағаллаштирилади. Шунингдек 11.4 км пиёдалар йўлаклари қурилади ва таъмирланади:
Бешинчидан, 14,7 км янги газ тармоқлари қурилади ва 2035 дона суюлтирилган газ балонларини тарқатилади. Шунингдек аҳолига суюлтирилган газ балонларини ўз вақтида етказишнинг яХшилаш мақсадида 4 дона махсус ИСУЗИ авто машинасини олиб келинади:
Олтинчидан, 39,3 км ички ирригация тармоқларини қурилади ва таъмирланади:
Еттинчидан, Алоқа ва аҳборотлаштириш тизимини яхшилаш мақсадида
182 км оптик толали алоқа линиялари тортилади.
Ушбу лойиҳа доирасида туманга жами 15 млн. 750 минг.долл (165,1 млрд сўм) маблағ ажратилиши режалаштирилди.
Қўштепа туманидан 2020 йилда 28 та инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу лойиҳаларнинг умумий қиймати 423,7 млрд. сўм бўлиб, шундан ташаббускорларнинг ўз маблағи 146,9 млрд. сўм, банк кредити 9,9 млрд. сўм, хорижий кредит линия маблағлари 480 минг АҚШ доллари, хорижий инвестиция маблағлари 26 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, 1331 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.
2020 йил декабрь ойи ҳолатига кўра 24 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилди. Ушбу инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жами 434,8 млрд. сўм (шундан лойиҳа ташаббускорларининг ўз маблағи 132,5 млрд. сўм, банк кредити 37,7 млрд. сўм, хорижий кредит 243 минг АҚШ доллари, хорижий инвестиция 26 млн. АҚШ доллари ҳисобида) маблағ сарфланди. Лойиҳаларни ишга туширилиши натижасида 1289 та янги иш ўринлари яратилди.
Ушбу лойиҳалар қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилди:
- Саноат йўналишида – жами 11 та лойиҳа (лойиҳанинг умумий қиймати 398,6 млрд. сўм, шундан ташаббускорларнинг ўз маблағи
132,8 млрд. сўм, банк кредити 3,7 млрд. сўм, хорижий инвестиция 26 млн. АҚШ доллари) ҳисобига 1247 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган бўлиб, бугунги кунда саноат йўналишида 10 та лойиҳа амалга оширилди. Ушбу инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жами 413,9 млрд. сўм, шундан 120,1 млрд. сўм ўз маблағи, 31,7 млрд. сўм банк кредити, хорижий инвестиция маблағлари 26 млн. АҚШ доллари ўзлаштирилди. Лойиҳаларни ишга туширилиши натижасида 1224 та янги иш ўринлари яратилди.
Мисол учун:“Fergana Global textile” МЧЖ томонидан пахта-тозалаш ва пахтани қайта ишлашни ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилган, корхона томонидан 80 минг тонна пахтани қайта ишлаш қувватига эга бўлиб, лойиҳа амалга оширилиши натижасида жами 71,4 млрд. сўм, шундан 43 млрд. сўм ўз маблағи, 28,4 млрд. сўм банк кредит маблағлари ўзлаштирилиши натижасида 300 та янги иш ўринлари яратилди.
- Қишлоқ хўжалиги йўналишида – жами 11 та лойиҳа (лойиҳанинг умумий қиймати 14,9 млрд. сўм, шундан ташаббускор ўз маблағи 7,9 млрд. сўм, банк кредити 3,8 млрд сўм, хорижий кредит линия 320 минг АҚШ долл) маблағлар ҳисобига 57 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган бўлиб, буганги кунда ушбу йўналишда 8 та лойиҳа амалга оширилди. Лойиҳаларни амалга ошириш учун жами 10,9 млрд. сўм, шундан 6,2 млрд. сўм ташаббускорларнинг ўз маблағи, 3,8 млрд. сўм банк кредити, хорижий кредит линияси 83 минг АҚШ доллари миқдорида ўзлаштирилди. Инвестиция лойиҳаларини ишга туширилиши натижасида 38 та янги иш ўринлари яратилди.
Мисол учун: “Қишлоқ наслчилик файзи” фермер хўжалиги томонидан чорвачилик фаолиятини ривожлантириш мақсадида 34 бош наслли қорамоллар олиб келинган бўлиб, лойиҳа амалга оширилиши натижасида жами 1,150 млрд.сўм, шундан 352 млн. сўм ташаббускорнинг ўз маблағи, 800 млн. сўм банк кредит маблағлари ўзлаштирилиши натижасида 10 та янги иш ўринлари яратилди.
- Хизмат кўрсатиш йўналишида – жами 6 та лойиҳа (лойиҳанинг умумий қиймати 10,1 млрд. сўм, шундан ташаббускорларнинг ўз маблағи
6,2 млрд. сўм, банк кредити 2,3 млрд. сўм, хорижий кредит линияси 160 минг АҚШ доллари) ҳисобига 27 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган бўлиб, бугунги кунда ушбу йўналишида 6 та лойиҳа амалга оширилди. Лойиҳаларни амалга ошириш учун жами 10,1 млрд. сўм, шундан 6,2 млрд. сўмташаббускорларнинг ўз маблағи, 2,2 млрд. сўм банк кредити, 160 минг АҚШ долларимиқдорида хорижий кредит маблағлари ўзлаштирилди. Инвестиция лойиҳаларини ишга туширилиши натижасида 27 та янги иш ўринлари яратилди.
Мисол учун:“Pikno Med”оилавий корхонаси томонидан тиббий хизмат курсатиш лойиҳа амалга оширилиши натижасида жами 3,5 млрд сўм, маблағлари ўзлаштирилиши натижасида 8 нафар янги иш ўринлари яратилди.
Қўштепа туманида бугунги кунга қадар Арманистон ва Швейцария давлатлари билан ҳамкорликда умумий қиймати 23,8 млн. АҚШ доллари (шундан асосий капитал 22,0 млн. АҚШ доллари) миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилди.
Жумладан:
1.“Fergana Global Тextile” МЧЖ Швейцария давлати билан ҳамкорликда тўқимачилик кластерини ташкил этиш (калава ип, ҳом-ашё, бўялган мато, тайёр маҳсулот) ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Жами лойиҳа қиймати 402,2 млрд. сўм, шундан 33,0 млн АҚШ доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ҳисобига 1200 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган бўлиб, жорий йилда 22,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилди.
2. “Fergana Valley” МЧЖ қўшма корхонаси Арманистон давлати фуқароси Khylghatyan Aharon билан ҳамкорликда замонавий логистика маркази ва экспортга йўналтирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Лойиҳа қиймати 3 млн. АҚШ доллари миқдорида бўлган тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилиши ҳисобига 30 та янги иш ўрни яратилиши белгиланган бўлиб, бугунги кунда 1 млн. АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилди.
Шунингдек, қўшимча лойиҳалар ҳисобига жами 800 минг АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.
“Afsona gilam savdo”хусусий корхонаси томонидан 187 минг АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция ўзлаштирилган (бино-иншоот сотиб олинган).
2020 йил якунига кўра 35,8 млн. АҚШ долларимиқдорида (режага нисбатан 105%) тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилиши кутилмоқда.
2021 йилда туманда70 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган. Ушбу лойиҳаларнинг умумий қиймати 602,6 млрд. сўмни ташкил этиб, ташаббускорларнинг ўз маблағи 298,5 млрд.сўм, банк кредити маблағлари 18,01 млрд. сўм, хорижий кредит линияси 9,9 млн. АҚШ доллари, хорижий инвестиция маблағлари 17,6 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Ушбу лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 3011 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилмоқда.
Лойиҳалар амалга оширилиши натижасида йилига 566,8 млрд.сўмлик маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ва 22,6 млрд. сўм бюджетга қўшимча маблағ жалб этилиши кўзда тутилмоқда.
Ушбу лойиҳалар қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:
1.Саноат йўналишида – жами 31 та лойиҳа (лойиҳанинг умумий қиймати 362,5 млрд. сўм, шундан ташаббускорларнинг ўз маблағи 130,9 млрд. сўм, банк кредити маблағлари1,9 млрд. сўм, хорижий кредит линиялари 8,3 млн. АҚШ доллари, хорижий инвестиция маблағлари 13,8 млн. АҚШ доллари) ҳисобига 1895 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
2.Қишлоқ хўжалиги йўналишида – жами 21 та лойиҳа (лойиҳанинг умумий қиймати 183,4 млрд. сўм, шундан ташаббускорларнинг ўз маблағи 119,4 млрд. сўм, банк кредити маблағлари 11,5 млрд. сўм, хорижий кредит линияси 1,2 млн. АҚШ доллари, хорижий инвестиция маблағлари 3,8 млн. АҚШ доллари) ҳисобига 769 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
3.Хизмат кўрсатиш йўналишида – жами 14 та лойиҳа (лойиҳанинг умумий қиймати 35,6 млрд. сўм, шундан ташаббускор ўз маблағи 29 млрд сўм, банк кредити 2,6 млрд. сўм, хорижий кредит линия 390 минг АҚШ доллари) ҳисобига 202 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
4.Қурилиш йўналишида – жами 4 та лойиҳа (лойиҳанинг умумий қиймати 21,1 млрд. сўм, шундан ташаббускорларнинг ўз маблағи 19,1 млрд. сўм, банк кредити 2 млрд. сўм) ҳисобига 145 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Мисол учун:“Fergana Global textile” МЧЖ корхонасининг тўқимачилик кластерини ташкил этиш (хом-ашё, бўялган мато, тайёр маҳсулот) лойиҳасни амалга ошириш учун, жами лойиҳа қиймати 139,6 млрд сўм (шундан; 10 млн. АҚШ доллари хорижий инвестиция) маблағлари ўзлаштирилиши натижасида 700 та янги иш ўринлари яратилади.
Мисол учун:“Yasnur tex” хусусий корхонаси томонидан сочиқ ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш учун, жами лойиҳа қиймати 98,2 млрд сўмни ташкил этади. Лойиҳа амалга оширилиши натижасида 350 та янги иш ўринлари яратилади.
Қўштепа туманида 2021 йилда 2 та корхона томонидан лойиҳа қиймати 18,7 млн. АҚШ доллари, шундан 9,2 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан тўғри хорижий инвестиция маблағларини ўзлаштирилиши режалаштирилган.
Жумладан:
“Водий Наслли қуёнлари” агрофирмаси томонидан наслли қуёнчилик фаолиятини кенгайтириш учун жами 600 минг АҚШ доллари, шундан 200 минг доллари хорижий кредит линияси орқали ўзлаштирилиши режалаштирилган.
“Fergana Global textile” МЧЖ Швейцария давлати билан ҳамкорликда тўқимачилик кластерини ташкил этиш (хом-ашё, бўялган мато, тайёр маҳсулот) ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Жами лойиҳа қиймати 12,5 млн. АҚШ доллари, шундан 9 млн. АҚШ доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 декабрдаги “Фарғона вилоятида қўшимча кичик саноат зоналари ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1007-сонли қарори асосида Қўштепа туманимизда 1 та умумий майдони 1,29 гектар, шундан ишлаб чиқариш майдони 1,0 гектар бўлган 1 та кичик саноат зонаси ташкил этилган.
Ушбу кичик саноат зонасида умумий қиймати 11,3 млрд. сўм бўлган 7 та лойиҳалар жойлаштирилган бўлиб, ушбу лойихаларни амалга оширилиши натижасида 350 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Мазкур лойиҳалар бўйича бугунги кунда умумий қиймати 3,1 млрд. сўмлик 2 та лойиҳалар ишга туширилди ва 80 та янги иш ўрни яратилди.
Ишга тушган 2 та лойиҳалар “GRAND MILITARY” МЧЖ томонидан суммаси 2,7 млрд. сўм маблағлар сарфланиши натижасида йиллик қуввати 60 минг дона трикотаж ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳисобига 40 та янги иш ўринлари яратилди.
“SOIB-ALI TEXTILE” МЧЖ томонидан суммаси 1,5 млрд. сўм маблағлар сарфланиши натижасида йиллик қуввати 54 минг дона трикотаж ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳисобига 30 та янги иш ўринлари яратилди.
Қолган 5 та лойиҳаларда ҳозирда қурилиш-монтаж ва таъмирлаш ишларини якуний қисми олиб борилмоқда ҳамда лойиҳалар 2021 йилда ишга туширилиши бўйича тизим ташкилотлари билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда.
“Йўлдошобод” кичик саноат зонасидаги лойиҳаларда трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш, пластмасса маҳсулотларини қайта ишлаш, пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш, мих ва саморез маҳсулотлари ишлаб чиқариш, чашаген, умывальник, унитаз (керамика) маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳалари амалга оширилади.
Бутун дунёда COVID-19 пандемияси бўлиб турган жараёнда ҳам муҳтарам Юртбошимиз томонларидан яратиб берилган имкониятлардан тўлақонли фойдаланиш мақсадида 3-сектор ҳудудидаги “Шомирза” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдони негизида қўшимча 1 та янги кичик саноат зонаси ташкил этилди.
Мазкур кичик саноат зонасининг умумий майдони 1,0 гектар, шундан ишлаб чиқариш майдони 0,9 гектар майдонини ташкил этади.
Ушбу кичик саноат зонасида умумий қиймати 5,5 млрд. сўм бўлган 6 та лойиҳалар жойлаштирилган бўлиб, ушбу лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 135 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
6 та лойиҳаларда ҳозирда қурилиш-монтаж ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда, ушбу лойиҳалар ҳам 2021 йилда ишга туширилишини ўз олдимизга мақсад қилиб олганмиз.
“Шомирза” кичик саноат зонасидаги лойиҳаларда трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш, тиббиёт дока ва бинт ишлаб чиқариш, мебель ва эшиклар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳалари амалга оширилади.
Тадбиркорларни ер майдонлари ва бўш биноларга бўлган талабини қондириш мақсадида ҳар бир сектор ҳудудида кичик саноат зонасини ташкил этиш бўйича иш олиб бормоқдамиз.
Ҳозирги кунда 2 та сектордаги (2, 4-секторлар) қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган, аҳоли пунктига яқин бўлган, муҳандислик коммуникация тармоқлари мавжуд ёки тортишга қулай бўлган ер майдонларида 2 та кичик саноат зоналари ташкил этиш таклифлари шакллантирилди.
Ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган сантехника жиҳозлар (унитаз, чашаген, раковина), лак-бўёқ маҳсулотлари, сантехника буюмлари, болалар оёқ кийими, фармацевтика маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурига асосан жорий йилда туманда қиймати 1,5 млрд. сўмлик 4 та лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган.
“Сардор РРС” МЧЖ томонидан ҳажми 1,1 минг дона санитар-техник жихозлар (унитаз, чашаген, раковина) ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича қиймати 250,0 млн. сўмлик;
“Фарғона Тохирбек файзи” хусусий корхонаси томонидан ҳажми 300 тонна лак-бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича қиймати 330,0 млн. сўмлик;
“Фибер гласс” МЧЖ томонидан ҳажми минг дона санитария-техника буюмлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича қиймати 360,0 млн сўмлик;
“Камрон Пойабзал” оилавий корхонаси томонидан ҳажми 10 минг жуфт болалар оёқ кийимлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича қиймати 600,0 млн. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши белгиланган, ушбу кўрсаткичларни бажарилишини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик субъектлари яқиндан амалий ёрдам бериш бўйича чоралар кўрилди.
Шу билан биргаликда январ-ноябр ойларида мазкур 4 та лойиҳа ташаббускорлари томонидан қиймати 1,4 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, прогноз кўрсаткич 107,1 фоизга бажарилди.
2020 йилда тумандаги 4 та тармоқ корхоналари томонидан маҳаллийлаштириш лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига 1,5 млрд сўмлик 4 турдаги хом-ашё ва материаллар ишлаб чиқарилади.
Бундан ташқари туманимизда 2021 йилда 5 та корхоналар томонидан қиймати 3,4 млрд сўмлик лойиҳалар амалга оширилиши бўйича тизим ташкилотлари билан биргаликда тегишли чоралар кўрилиб, ушбу кўрсаткичлар ижросини таъминлашимиз натижасида 2021 йилнинг якунида қиймати 500 минг АҚШ долларлик маҳсулотларни импортини қисқартирилишига эришилади.
Шу билан биргаликда ушбу корхоналарни тўлиқ қувватда ишлаши натижасида 2021 йилда қиймати 100 минг АҚШ доллари миқдори қўшимча саноат маҳсулотлари экспорти амалга оширилади.
2021 йил 1 та лойиҳа “Шодлик фарм саноати” МЧЖ томонидан ҳажми 240 минг дона спиртли эритмалар ва табиий гиёҳлардан дамламалар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича қиймати 1,9 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши белгиланган ушбу кўрсаткичларни бажарилишини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик субъектлари яқиндан амалий ёрдам бериш бўйича чоралар кўрилди.
Туманда бугунги кунда 1 957 та тадбиркорлик субъектлари фаолият юритмоқда. (2019 йилда 1 877 та)
Туманда тадбиркорлик субъектлари фаолиятига назар ташлаганимизда сўнгги 3 йилда тадбиркорлик субъектлари сони 883 тага кўпайган, жумладан 2017 йилда 178 та, 2018 йилда 182 та, 2019 йилда 262 та ва жорий йилнинг ўтган даврида 261 та (98,5%) тадбиркорлик субъектлари давлат рўйҳатидан ўтиб ўз фаолиятларини амалга ошириб келмоқдалар. Йил якунига қадар туманда яна 4 та кичик бизнес субъектлари фаолияти ташкил этилиши режалаштирилган.
Туманда ҳозирги кунда 243 та саноат корхоналари фаолият юритишмоқда. 243 та саноат корхоналари йўналишлари бўйича қуйидагича;
Енгил саноат йўналиши - 63 та;
Қурилиш-материаллари йўналиши - 39 та;
Чарм-пойабзал йўналиши – 10 та;
Электр-маиший техника йўналиши – 3 та;
Озиқ-овқат йўналиши – 60 та;
Тиббиёт йўналиши – 2 та;
Машинасозлик йўналиши – 12 та;
Бошқа йўналишда – 54 тани ташкил этади.
Муҳтарам Президентимизнинг Фармон ва қарорлари билан туманда фаолият кўрсатаётган 970 дан ортиқ тадбиркорларга 5,7 млрд. сўм солиқ имтиёзлари берилганлиги, 124 та тадбиркорларнинг 1,4 млрд. сўм кредит қарздорлиги 6 ой муддатга узайтирилганлиги барча тадбиркор ва ишлаб чиқарувчилар учун жуда катта ёрдам бўлди.
Шундан келиб чиққан ҳолда туманимизда барча йўналишларни қамраб олган ҳолда 2021 йилда 345 та (130,0 %) кичик бизнес субъектларини ташкил этишни ўз олдимизга мақсад қилиб олганмиз.
Бунинг натижасида 2021 йилнинг якунида кичик бизнес субъектлари сони туман бўйича 1507 тага етказилиши бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.
Жорий йилда туманда тадбиркорлик муҳитини юқори даражага олиб чиқиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, айниқса, хотин-қизларни ҳамда ёшларни тадбиркорликка йўналтириш бўйича муайян ишлар амалга оширилди.
Жумладан жорий йилнинг 11 ойи мобайнида 1044 нафар жисмоний ва юридик шахсларга қиймати 19,4 млрд. сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди.
Ҳусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4498-сонли қарори доирасида жами 862 нафар жисмоний ва юридик шахсларга қиймати 13,7 млрд сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.
Йўналишлар бўйича таҳлил этилганда:
Паррандачилик – 106 нафар 204,4 млн.сўм;
Чорвачилик – 422 нафар 4 844,1 млн.сўм;
Иссиқхона – 56 нафар 1 225,0 млн.сўм;
Асаларичилик – 6 нафар 117,7 млн.сўм;
Тикувчилик – 122 нафар 2 924,9 млн.сўм;
Бошқа йўналишларда – 150 нафар 4 392,2 млн.сўм.
Бундан ташқари,
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш дастури доирасида – 9 нафарга 149,5 млн.сўм;
Ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури доирасида– 149 нафарга 3863,0 млн.сўм;
Маҳаллий хокимлик ҳузуридаги жамғармаларнинг дастурлари доирасида – 1 нафарга 60,0 млн.сўм;
Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш дастури доирасида – 17 нафарга 321,1 млн.сўм;
"Yoshlar-kelajagimiz" дастури доирасида – 6 нафарига 1 320,0 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди.
2021 йилда туманга ажратилиши лозим бўлган имтиёзли кредит маблағлари миқдорини 22 млрд. сўмга етказиш, оилавий тадбиркорликни янада ривожлантиришни асосий мақсад этиб белгиладик. Натижада минг нафардан ортиқ янги иш ўринлари яратилади. Бу ҳам ўз ўрнида туманимиздаги ишсизлик даражасини камайтиришга муносиб ҳиссасини қўшади деб ҳисоблайман.
2019 йилнинг якуни бўйича туманда жами 516 та фаолият кўрсатмаётган ва "ноль" ҳисобот тақдим этаётган субъектлар аниқланган.
Тадбиркорлик субъектларининг яшовчанлиги бўйича таҳлил этилганда:
5 йил ва ундан ортиқ фаолият кўрастаётган субъектлар 183 та;
3 йил ва ундан ортиқ фаолият кўрастаётган субъектлар 116 та;
3 йилгача фаолият кўрастаётган субъектлар 217 тани ташкил этади
Фаолият кўрсатмаётган ва "ноль" ҳисобот тақдим этаётган субъектларни йўналишлар бўйича таҳлил этилганда:
Қишлоқ хўжалигида 74 та;
Қурилишда 56 та;
Савдода 146 та;
Саноатда 117 та;
Хизмат кўрсатишда 123 тани ташкил этади.
Ушбу субъектлар иқтисодий комплекс таркибига кирувчи ташкилотлар томонидан ўрганиб чиқиш бўйича малакали ҳодимларга бириктириб берилди.
Корхоналарнинг ҳозирги кундаги реал ҳолати, улардаги мавжуд муаммолар ҳамда уларни ишга тушириш ёки фаолиятини қайта тиклаш бўйича 516 та фаолият кўрсатмаётган ва "нол" ҳисобот тақдим этаётган субъектлар бирма-бир ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижаларига кўра 101 тасининг фаолияти тикланганлиги, 153 тасига эса фаолиятини тиклашда турли даражадаги ёрдамлар кўрсатиш зарурлиги аниқланди.
Бундан ташқари мазкур субъектларнинг 63 тасини Давлат реестридан чиқариш, 14 тасини банкрот деб эълон қилинганлиги учун фаолиятини тугатиш, 185 тасини эса якуний текширишлар ўтказилиб Давлат реестридан чиқариш чораларини кўриш зарур.
Жорий йилнинг 11 ойи давомида юқорида келтириб ўтилган тадбиркорлик субъектларини фаолиятини тиклаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилиши натижасида 10 та субъектларнинг фаолияти тикланди ҳамда улардаги ишсиз қолган 50 дан зиёд фуқаролар иш жойларига тикланди.
Бундан ташқари 17 та корхоналарда якуний текширишлар ўтказилиб, Давлат реестридан чиқариш чоралари кўрилди.
Келаётган 2021 йилда қолган 153 та субъектларнинг фаолиятини тиклашда турли даражадаги ёрдамлар кўрсатиш бўйича ҳамда 185 тасини эса якуний текширишлар ўтказиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олдик ва ижросини таъминлаймиз.
Ўзбекистон Республикаси Президетининг 2017 йил 17 ноябрдаги ПФ-5242-сонли “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Ҳунарманд” уюшмаси Қўштепа туманбўлими томонида жорий йилнинг 11 ойи мобайнида 365 та хунармандлар рўйхатдан ўтказилди. Натижада 866 нафар янги иш ўринлари яратилди. Уларнинг 200 нафарини аёллар ҳамда 195 нафарини ёшлар ташкил этади.
“Хунарманд” уюшмаси туман бўлими жорий йилда 101 нафар устага 501 нафар шогирд бириктирилди.
Бундан ташқари 10 нафар уста-шогирд мактаби ташкил этганҳунармандлар шогирдларига туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ҳар бирига 2 млн. сўмдан жами 90 млн. сўм стипендиялар билан таъминланди.
Жорий йилнинг 10 декабрь ҳолатига тумандаги тижорат банклари томонидан 210 та ҳунармандларга 4,2 млрд. сўм маблағлар ажратилди.
13 нафар ҳунармандларга дастгоҳлар олиб келишда ҳамда 197 нафар хом-ашё олиб келишда амалий ёрдамлар кўрсатилиб, уларнинг фаолияти йўлга қўйилди.
Келгуси йилда ҳунармандлар сонини 400 нафардан ошириш уста-шогирд мактабларини эса янада кўпайтириш ишсиз аёллар ва ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида 350 та лойихалар ишлаб чиқилмоқда. Натижада 1000 нафардан зиёд янги иш ўринларини ташкил этиш мақсад қилиб олинди.
Уста-ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилаётган атлас, адрас, аъло бахмал каби миллий маҳсулотларимизни экспортга йўналтириш бўйича саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқдамиз.
2021 йилда Ҳунармандлар сонини 400 нафардан ошириш уста-шогирд мактабларини эса янада кўпайтириш ишсиз аёллар ва ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида 350 та лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Натижада 1000 нафардан зиёд янги иш ўринларини ташкил этиш мақсад қилиб олинди.
Шу билан биргаликда муҳтарам Юртбошимиз ҳамда вилоят ҳокимимиз ташаббуслари билан тумандаги тадбиркорлик субъектларини муаммо ва таклифларини белгиланган тартибда ҳал этиш мақсадида туман Марказида яъни Шодлий МФЙ, Бахлма кўчаси 3-уйда “Тадбиркорлар уйи” ташкил этилди.
“Тадбиркорлар уйи”да тумандаги тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси, Агро банк туман филиали, Халқ банки туман филиали, Давлат хизматлари маркази, Қурилиш бўлими, Ермулккадастр, Электр таъминоти корхонаси, Газ идораси, “Фарғона сув таъминот” МЧЖ туман филиали, Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази, “Ҳунармандлар” уюшмаси туман бўлимининг малакали мутахассислари сафарбар этилди.
“Тадбиркорлар уйи”нинг асосий вазифалари этиб:
“Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;
аҳолини тадбиркорлик соҳасида илк кўникмаларини шакллантириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш;
туманда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектларини хорижий давлатларда бўлиб ўтадиган кўргазма ва ярмаркаларда иштирокини таъминлашга кўмаклашиш;
маҳаллий ва хорижда ишлаб чиқарилган технологик ускуналарни харид қилиш бўйича маълумот олишда кўмаклашиш;
тадбиркорлик соҳасидаги бошқа йўналишларда кўмаклашишни ўз олдимизга мақсад қилиб олганмиз.
“Тадбиркорлар уйи”га бугунги кунга қадар тадбиркорлик субъектлари томонидан 91 та таклиф ва муаммолар келиб тушган. Бундан 74 та (81,3 %) муаммо ва таклифлар ижобий ҳал этилган, 17 та муаммо ва таклифлар ҳозирги кунда иш жараёнида турибди.
Шундан йўналишлар кесимида таҳлил қилинганда:
№ |
Йўналишлар номи |
Жами |
Ҳал этилгани |
Фоиз |
Жараёнда |
1 |
Имтиёзли кредит |
20 |
12 |
60,0 |
8 |
2 |
Кадастр |
16 |
15 |
93,8 |
1 |
3 |
Электр таъминоти |
5 |
5 |
100,0 |
|
4 |
Тадбиркорлик фаолияти |
32 |
31 |
96,9 |
1 |
5 |
Сувоқава |
1 |
1 |
100,0 |
|
6 |
Ҳунармандчилик |
16 |
9 |
56,3 |
7 |
7 |
Бошқа масала |
1 |
1 |
100,0 |
|
|
Жами |
91 |
74 |
81,3 |
17 |
Шунингдек, Тадбиркорлар уйида 4 та сектор раҳбарлари томонидан ҳафтада бир маротада тадбиркорларни муаммо ва таклифларни ижросини таъминлаш мақсадида сайёр қабуллар ўтказиш бўйича графиклар ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилган.
“Мономарказлар” ва маҳалла гyзарларида аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 август кунидаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4804-сонли қарори билан меҳнат бозорининг самарали механизмларини жорий қилиш, аҳолининг ишчанлик фаоллигини ошириш, камбағал ва ишсиз фуқароларни замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш, шу асосда уларни доимий даромад келтирадиган меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш орқали бандлигини таъминлаш белгиланган.
Туманимизда «Ишга марҳамат» мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг, касб-ҳунарга ўқитиш муассасалари ташкил этиш бўйича бугунги кунда қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда.
Туманда жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинларида жами 541 та уй-ҳўжаликларида 3136 нафар аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда Сой бўйи, Соҳибкор, Лангар, Қийқи ҳамда Карнайчи маҳаллаларида тикувчилик, тўнчилик, дўппичилик, зардўзлик ва бошқа йўналишларда 500 дан зиёд аёллар касб-ҳунарга ўргатилди.
2021 йилда аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш масканида тикувчилик, компютер саводхонлиги, сартарошлик каби бугунги кунда эҳтиёж юқори бўлган йўналишлар бўйича 350 нафардан ортиқ камбағал ва ишсиз фуқароларни замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш, шу асосда уларни доимий даромад келтирадиган меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш орқали бандлигини таъминлашни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда қулай инвестициявий муҳитни яратиш, хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, давлат улуши сақланиб қолаётган айрим тармоқлар ва йирик корхоналарда бозор механизмларига ўтишнинг кечикаётганлиги янги турдаги рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, илғор технологияларни жорий этиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, хусусий капитални фаол жалб қилган ҳолда янги иш ўринлари яратишга тўсқинлик қилмоқда.
Давлат активларини сотиб олувчилар тўловларни қонунчиликда белгиланган тартибда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти асосида амалга ошириши мумкин.
Мазкур давлат иштирокидаги корхоналарда истеъмолчига йўналтирилган замонавий бошқарув усуллари, очиқлик, шаффофлик ва бозор тамойилларини жадал жорий этиш, таннархни пасайтириш орқали даромадларни ошириш, иқтисодиётда хусусий капитал иштироки учун кенгроқ имкониятларни яратиш ва рақобат муҳитини янада яхшилашга хизмат қилади.
“Марғилон таъмирлаш механика“ МЧЖ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сонли қарорига асосан 68,78 фоиз давлат улуши 1,5 млрд. сўмга ЯТТ Эралиев Мирсаидхон Асадуллаевичга сотилган.
2020 йилнинг 11 ойи давомида Давлат дастурида белгилаб берилган тадбирлар диорасида туманда жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни ўз вақтида тўлиқ ва ҳолисона кўриб чиқиш, уларда кўтарилган масалалар юзасидан мурожаатларни ҳал этиш бўйича тизимли ишлар ташкил қилинди.
Туманда келиб тушган мурожаатларнинг ижросини тезкорлик билан таъминлаш ҳамда ижро этиш муддатларини бузилишига йўл қўймаслик мақсадида, туман Халқ Қабулхонаси интернет тармоғига уланди. Бунинг натижасида ҳозирги кунда Халқ қабулхонасига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни маъсул ижрочилар томонидан интернет тармоғи орқали онлайн қабул қилмоқда.
Туманимизда алоқа сифати паст даражада бўлган олис қишлоқларга, ҳусусан Солижонобод, Дўрмон, Қоракалтак, Лангар, Шодлик, Истиқлол, Қамиштепа, Каттаболтакўл, Қўрғонча, Файз, Қоражийда маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳамда мазкур ҳудудларда фаолият юритаётган умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларига жами 175 км масофага
3,9 млрд сўмлик GPON технологияси жорий этилди.
Шунингдек, телефон хизмати, юқори тезликдаги интернет, IPTV интерактив телевидения хизматлари тақдим этилиб, аҳолини рақамли технологияларга бўлган талабини қондирилиши натижасида 8 мингга яқин оилаларда яшовчи 35 мингдан зиёд аҳоли сифатли алоқа билан таъминлашга эришилди.
Дастур доирасида Қумтепа ва Қизилариқ маҳалла фуқаролар йиғинларида қиймати 1,2 млрд. сўм бўлган 192 сиғимли ҳамда 256 сиғимли барча қулайликларга эга бўлган мини АТСлар жойлаштирилиб фойдаланишга топширилди.
Туманимизда янги авлод турига мансуб бўлган юқори тезликка эга бўлган 4G хизматини сифатли йўлга қўйиш мақсадида “Ўзбекистон почтаси” очиқ акциядорлик жамияти Қўштепа тумани алоқа боғламаси биносига Узмобайлнинг симсиз GSM ва CDMA стандардлари асосида ишлайдиган база станциялари ҳамда антенна матчлари ўрнатилди.
Бундан ташқари бугунги кунда Борот, Шахартепа, Шомирза, Пахтакор, Лойсон, Гармдон, Оқтепа, Нурафшон, Янгиариқ маҳалла фуқаролари йиғинларда юқори тезликка мўлжалланган ОПТИК толали алоқа линиялари қуриш ишлари амалга оширилмоқда. Мазкур маҳаллаларда истиқомат қилаётган аҳоли сифатли алоқа билан таъминланади.
Келгуси 2021 йилда “Ўзбектелеком” АК дастури доирасида Файз, Қўрғонча, Янгиариқ, Дўстлик, Дўрмон, Солижонобод, Шодлик, Коракалтак маҳалла фуқаролар йиғинларга 1,3 млрд. сўмлик ҳамда Соҳибкор, Карнайчи,Сой бўйи, Қийқи, Қизилариқ, Ўқчи, Ўрта Ўқчи, Қорақушчи, Қатта Бешкапа ва Кичик Бешкапа маҳалла фуқаролар йиғинларга 1,1 млрд. сўмлик 2048 сиғимли ОПТИК толали алоқа линияларини қуриш режалаштирилган.
IТ парклари ташкил этиш мақсадида “Ўзбектелеком” АК маблағлари ҳисобидан 361 млн. сўм туман марказида жойлашган 425-Телокоммуникациялар боғланмаси биносига IТ парки ташкил этиш режалаштирилган.
2020 йил учун жами 9,2 млн. АҚШ доллари миқдорида экспорт прогноз режаси белгиланган.
Шундан:
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари– 8,8 млн. АҚШдоллари;
Саноат маҳсулотлари – 438,2 минг АҚШ долларни ташкил этади.
Амалда 15,1 млн. АҚШ доллари миқдоридаэкспорт амалга оширилиб, йиллик режага нисбатан 164 %габажарилди.
Шундан:
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари –11,4 млн. АҚШдоллари ёки режага нисбатан 130 %.
Саноат маҳсулотлари –3,7 млн. АҚШдоллари ёки режага нисбатан 802%.
Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6 млн. АҚШ доллар кўп экспорт амалга оширилмоқда. (2019 йил ўтган даврида 8,97 млн. АҚШ доллар амалга оширилган).
2021 йилда 16 млн. АҚШ доллари миқдорида экспортни амалга ошириш режалаштирилган.
Шундан:
-Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари – 12,0 млн.АҚШдоллари;
-Саноат маҳсулотлари –4,0 млн АҚШ долларни ташкил этади.
Туманда экспорт салоҳиятини кенгайтириш бўйича қуйидаги ишларни амалга ошириш белгиланган:
Биринчидан, туманда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт ҳажмини кўпайтириш мақсадида мева-сабзавот кластерини ташкил этиш орқали салоҳиятли корхоналар ва фермер хўжаликлари негизида экспорт ҳажмини ошириш;
Иккинчидан, экспорт асосан Россия Федерациясининг бир қатор шаҳарларига ҳамда Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлатларига амалга оширилишини ҳисобга олган ҳолда, экспорт географиясини кенгайтириш чораларини кўриш орқали экспортёр корхоналарга Европа ва халқаро талабларига жавоб берадиган, сифатли маҳсулотлар тайёрлаш ва халқаро сертификатларга эга бўлишларига кўмаклашиш;
Учинчидан, туманда мевани қайта ишлаш соҳасини кенгайтириш ва мазкур соҳага йўналтирилган лойиҳаларни ишга тушириш чораларини кўриш ҳамда ушбу йўналишда лойиҳаларни амалга ошириш истагида бўлган хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш;
Тўртинчидан, туманда саноат маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш чораларини кўриш ва саноат йўналишидаги йирик лойиҳалар, хусусан,
2020-2021 йилларда саноат йўналишида ишга туширилиши белгиланган қиймати 331,6 млрд.сўмлик лойиҳалар доирасида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни экспортга йўналтиришни ташкил этиш.
Мисол учун:“Fergana Global textile” МЧЖ корхонасининг тўқимачилик кластерини ташкил этиш (калава ип, хом-ашё, бўялган мато, тайёр маҳсулот) лойиҳаси жорий йил якунига қадар ишга туширилиб, 2021 йилга 5 млн.долларлик маҳсулот экспорт йўналтирилади.
Туманда янги ташкил этилган “Акрам Экспо” МЧЖ экспортёркорхонаси томонидан 2021 йилда 2,5 млн АҚШ доллари миқдорида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини амалга оширилиши кўзда тутилган бўлиб хозирда Россия давлати билан экспорт шартномаларини имзолаш юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.
“Мархамат продукт” МЧЖ экспортёр корхонаси томонидан 2021 йилда 3,5 млн АҚШ доллари миқдорида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини амалга оширилиши кўзда тутилган бўлиб хозирда МДХ давлати билан экспорт шартномаларини имзолаш юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Прездентининг 2018 йил 29 мартдаги “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида”ги ПФ-5386-сонли Фармони ижроси доирасида 2018 йилда Соҳибкор ва Хумдон маҳалла фуқаролар йиғинларида қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.
Президентимиз мазкур қарори ижросини таъминлаш орқали қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ҳамда шу асосда аҳолининг турмуш маданиятини юксалтириш мақсад қилинган.
Мазкур ҳудудларда аҳоли ичимлик сувини яхшилаш мақсадида 4 км тармоқ тортиш, тик қудуқ, сув минораларини ўрнатиш ва таъмирлаш ишларига 550 млн. сўм, 219 та тозалов иншоатлари (оқава сув хандаклари) қазиш ишларига 419 млн. сўм, электр энергияси таъминотини яхшилаш учун 4 км электр тармоқлари, трансформаторларни таъмирлаш ишларига 326 млн. сўм, 8 км автомобиль ва ички йўлларни таъмирлаш ишларига 305 млн. сўм, 8 та ижтимоий инфратузилма объектларни қурилиш-таъмирлаш ишларига 4,7 млрд. сўм, 18 та бозор инфратузилма объектларини қурилиш-таъмирлаш ишларига 4,1 млрд. сўм маблағлар сарфланган.
Хусусан, Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 4 та ТПлар жорий ремонт қилинди, ҳудуддаги 118-ТПнинг юкини енгиллатиш мақсадида
160 кВАлик 1 дона ТП олиб келиб ўрнатилди.
Хумдон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 11-ТП юкини енгиллатиш мақсадида 160 кВА 1 та ТП ўрнатилди. Салқиланган электр симлари таранглаштирилиб, ёғоч таянчлар янги темир бетон таянчларга алмаштирилди.
Соҳибкор ва Хумдон маҳаллаларидаги аҳолини суюлтирилган газга бўлган эҳтиёжларини қоплаш мақсадида 160 дона маиший газ баллонлари тарқатилган.
Соҳибкор маҳалласи ҳудудидаги сув минораси ҳудудини тозалаш ишлари бажарилган. Дастурга киритилган кўчаларга тармоқ тортиш ишлари олиб борилган ҳамда мавжуд тармоқларнинг жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини Соҳибкор ва Мустақиллик кўчаларига 6 км тармоқ тортилган ҳамда 2 та янги сув минораси ва 1 та янги сув насоси ўрнатилган.
2019 йилд давомида эса Дастурга асосан “Солижонобод”, “Янгиҳаёт” ҳамда “Янгиобод” аҳоли яшаш пунктларида ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
Олиб борилган ишлар доирасида ушуб ҳудудларда 4 км ичимлик суви тармоғи тортилди (320 млн. сўм Республика бюджети, халқаро молия институтлари кредит ва грант маблағлари ҳисобидан).
7 та ичимлик суви иншоотларини реконструкция қилиш ва 3 та янгисини ўрнатиш ишлари олиб борилди (Республика бюджети, халқаро молия институтлари кредит ва грант маблағлари ҳамда Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантиришга ажратиладиган маблағлари ҳисобидан 278 млн сўм).
5.8 км электр тармоқлари тортиш учун жами 240 дона таянчлар ўрнатилди ва 13 та трансформаторларни таъмирланиб 3 та янги ТП ўрнатилди, шунингдек, 10 кВ ли 2,5 км ва 3 км СИП тармоқ тортилди (772 млн. сўм “Ўзбекэнерго” АЖ ҳисобидан).
66 та суюлтирилган газ баллонларни аҳолига тўлиқ етказиб берилди ва суюлтирилган газ билан таъминланиб келинмоқда (50.5 млн. сўм “Ўзтрансгаз” АЖ ҳисобидан).
16.4 км хўжаликлараро ва ички йўлларни 9.2 км қисми тўлиқ шағаллаштириб 7.2 км қисмига асфальт қопламаси ётқизилди (1 млрд. 431 млн. сўм Республика бюджети, халқаро молия институтлари кредит ва грант маблағлари ҳамда 789 млн. сўм маҳаллий бюджет параметрларида кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан).
6 та ижтимоий инфратузилма объектлар (3 та мактаб, 2 та МТМ ва 1 та шифокорлар хизмат уйи)ни қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилди (1 млрд. 242 млн. сўм маҳаллий бюджет параметрларида кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан).
3 та бозор инфратузилма объектлари (савдо мажмуалари)ни қуриш-таъмирлаш ишлари якунланиб, ушбу савдо мажмуалари ишга туширилиши ҳисобига аҳолига хизмат кўрсатиш сифати яхшиланиб 4 та янги иш ўринлари яратилди.
Бундан ташқари, “Обод қишлоқ” дастурини 2-босқичига киритилган “Қоражийда” ҳамда “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинларида дастурда белгиланган ишлар боқичма-босқич олиб борилган.
Хусусан, “Қоражийда” маҳалла фуқаролар йиғинида Олмазор қишлоғида 1-сонли Мактабгача таълим муассасасига маҳаллий бюджет ва унинг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан 250 млн. ва 25-умумтаълим мактабларига Республика бюджети, мақсадли жамғармалар ҳисобидан
850 млн. сўм маблағ ажратилиб қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилди. Шунингдек, 4.5 км масофага ичимлик сув тармоқлари тортилиб, 1 дона сув минораси, 1 та сув кўтариб бериш насоси ўрнатилиб, Республика бюджети, мақсадли жамғармалар ҳисобидан 580 млн. сўм сарфланди. Дастурда 3.5 км масофада шағаллаштириш ва асфальтлаштириш ишларини олиб борилди.
Электр таъминотини яхшилаш бўйича “Қоражийда” маҳалла фуқаролар йиғини Олмазор қишлоғида 14 та таянчлар ўрнатилиб, 3 та ТП ва 2.4 км узунликдаги ҳаво линияси макаммал таъмирдан чиқарилди.
Олмазор қишлоғида манзарали 90 дона дарахт кўчатлари экилиб, ҳудудларда ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, 35 та кўча чироқлари ўрнатилди.
Аҳолини суюлтирилган газга бўлган эҳтиёжларини инобатга олиб 76 дона маиший газ баллонлари ижара шартномалари асосида “Қоражийда” маҳалла фуқаролар йиғини Олмазор қишлоғи ҳамда “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини Тинчлик қишлоғи аҳолисига тарқатилди.
Тумандаги “Борот” маҳалла фуқаролар йиғинидаги қуввати 90 ўринли бўлган 42-мактабгача таълим ташкилоти филиалини реконструкция қилиш учун 1,76 млрд. сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда “STAR” МЧЖ пудрат ташкилоти томонидан қурилиш ишлари якунланди.
Шунингдек, “Қўрғонча” маҳалла фуқаролар йиғинидаги қуввати 120 ўринли бўлган 33-мактабгача таълим ташкилоти филиалида янги қурилиш ишларини амалга ошириш учун 2 млрд. 267 млн. сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган. Ушбу объект “Fergana Defend” МЧЖ пудрат ташкилоти томонидан декабрь ойида қурилиш ишлари тугалланиши бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 апрелдаги “Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2020 йилда қўшимча ижтимоий ва инфратузилма объектларини шакллантириш ва амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 41-сонли раёсат мажлисининг баёнига асосан Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан ажратилган қўшимча маблағлар ҳисобидан 2 та ижтимоий соҳа объектларида амалга ошириладиган қурилиш таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқилган.
“Баландмасжид” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 37-умумий ўрта таълим мактабини реконструкция қилиш режалаштирилган бўлиб, қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун 2 млрд. сўм маблағ эвазига “Мирза Саодат” хусусий корхонаси томонидан 160 ўринли янги ўқув биноси қурилиб фойдаланишга топширилди.
Шунингдек, “Дехқонобод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги қуввати 120 ўринли бўлган 5-мактабгача таълим ташкилоти филиалига янги бино қуриш ҳамда мавжуд бинони таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун 2,703 млрд. сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган ва декабрь ойи қурилиш ишлари тугалланиши белгилаб олинган.
2021 йил инвестиция дастурига асосан 7 ва 30-умумий ўрта таълим мактабларини реконструкция қилиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда лойиҳа-смета ҳужжатлари устида ишлар олиб борилмоқда.
2020 йилда туманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллапггиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли Фармони асосида хусусий секторни жалб қилган ҳолда, жами 130 хонадонли, жумладан, ҳар бири 5 қаватли 30 хонадонли бўлган уй жойлардан 3 та (жами 90 та) ҳамда 40 та 4 сотихли намунавий уйлар қурилиши режалаштирилган.
Шундан, Қамиштепа массивида 2 та кўп қаватли уйлар ва (“Равшан ҳамкор таъмир” ва “Қурилиш ҳамкор таъмир” МЧЖлар томонидан) 5 қаватли 30 хонадонли уй-жойлар қурилиш ишлари якунланиш арафасида турибди.
Хумдон массивида 1 та (“Камолхонов Жахон” МЧЖ томонидан) 5 қаватли 30 хонадонли уй-жойлар қурилиш ишлари якунланиш арафасида турибди.
Шунингдек, Дўрмон массивида 40 та 4 сотихли (0,04 га) ер уйлар (“Фарғона таъмир юксалиш” х/к, “Обидхон Одилхон ўғли”, “Муҳаммад умар буилдинг” ҳамда “Сардоба Сарбон Сервис” МЧЖлар томонидан, ҳар бири 10 тадан) қурилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда қурилиш ишлари якунланмоқда.
Ушбу уй-жойлар қурилиши билан тумандаги 130 та уй-жойга эҳтиёжи бўлган оилаларни уй билан таъминлаб, уй-жой шароити яхшиланишига эришилади.
Бундан ташқари, Хумдон массивида “Осиё тараққиёт банки кредитлари хиссобидан” 1 та 4 қаватли 24 хонадонли уй-жойлар қурилиши бошлаб юборилган.
2021 йилда туманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли Фармони асосида хусусий секторни жалб қилган ҳолда туман ҳудудида 5 қаватли уй-жойлар қуриб топширилиши режалаштирилган бўлиб, хозирда ер майдони танлаш жараёни давом этмоқда.
Қўштепа туманида 2020 йил учун тасдиқланган “Бандлик” дастурига мувофиқ, 2020 йиллик дастурда 4710 нафар меҳнатга лаёқатли, ишлаш истагини билдирган, вақтинча ишсиз бўлган фуқароларни рўйҳатга олиш белгиланган бўлиб, амалда 6287 нафар (133.5%) фуқаролар иш қидирувчи шахс сифатида рўйҳатга олиниб, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғарма маблағлари ҳисобидан 2338.5 млн сўм сарфланган.
Жумладан, Қўштепа туманидаги корхона, ташкилот муассасалар томонидан тақдим этилган бўш иш ўринлари ҳамда захирага олинган иш ўринларига тасдиқланган дастурга асосан 2700 нафар, амалда 2729 нафар (101,1%) фуқаролар ишга жойлаштирилди.
2020 йилда тасдиқланган дастурга асосан касб мутахасислигини, ўзгартириш истагида бўлган 225 нафарфуқароларни касбга ўқитиш, қайта ўқитиш ва малакасини ошириш белгиланган бўлиб, амалда 258 нафар (114.7%) фуқаролар касбга таёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига жалб қилинди. Ушбу мақсадлар учун ишсиз фуқароларга таълим жараёнида 23.6 млн сўм стипендия тўлаб берилди.
“Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан тасдиқланган дастур бўйича 68 нафар фуқаролар “ишсиз” деб эътироф этилиб, уларга белгиланган тартибда ишсизлик нафақалари тайинланиб, давлат жамғарма маблағлари ҳисобидан 43.1 млн сўм тўланди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан тасдиқланган дастур бўйича 2725 нафар фуқароларни вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиниб уларни бандлиги таъминланди. Бандликка кўмаклашиш давлат жамғарма маблағлари ҳисобидан 1,8 млрд сўм маблағ сарфланди.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги 19-2019-Б-сон “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган, тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш ва суғориш воситалари харид қилиш учун, тасдиқланган дастурга асосан 139 нафар фуқароларга субсидия ажратиш белгиланган бўлиб, амалда 163 нафар (117.3%) ишсиз фуқароларга бандлигини таъминлаш мақсадида 401.4 млн сўм субсидиялар ажратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги ПҚ-4716-сон “Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ тасдиқланган дастурга кооператция ташкил этиш ҳисобига 50 нафар фуқароларни бандлигини таъминлаш белгиланган бўлиб, амалда50 нафар ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга субсидия орқали наслли қуёнларни парвариш қилиш ҳисобига “Қўштепа сара қуёнлар” ишлаб чиқариш коперативи томонидан тарқатилиб фуқароларни бандлиги таъминланган. Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 111.5 млн сўм маблағ сарфланди.
Қўштепа туманида 2021 йилда меҳнатга лаёқатли, ишлаш истагини билдирган 4500 нафар фуқароларни қуйидаги йўналишларда бандлигини таъминлаш кўзда тутилган.
бўш иш ўринлари ва (квота) иш ўринлари орқали ишга жойлаштириш ҳисобига 2500 нафар, вақтинчали ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш орқали 1350 нафар, касбга ўқитиш, қайта таёрлаш ва малака ошириш курсларига жалб қилиш орқали 350 нафар, тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш ва суғориш воситалари харид қилиш ва бошқа йўналишлар орқали субсидия маблағлари ажратиш ҳисобига 200 нафар, ишсиз фуқароларни ижтимоий ҳимояга олиш орқали ишсизлик нафақаларини тайинлаш ҳисобига 100 нафарни ташкил этади.
Муҳтарам Юртбошимиз жорий йилнинг 5-6 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифлари давомида белгилаб берилган 42-сонли мажлис баёнининг 1-бандига мувофиқ энг аввало - туман сектор раҳбарларига тумандаги муҳтож оилалардаги ишсизларни 2020 йил давомида 1095 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 2043 та янги иш ўрнини яратиш, ушбу иш ўринларига биринчи навбатда муҳтож оилаларнинг аъзоларини жойлаштириш ва “темир дафтар”дан чиқариш вазифаси топширилди.
“Темир дафтар”га 2043 та (1-секторда 513 та, 2-секторда 474 та, 3-секторда 441 та, 4-секторда 615 та) оилалар киритилган.
1234 та “Темир дафтар”га киритилган хонадонлардаги ишсиз фуқароларни ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экин ҳисобига ишга жойлаштириш режалаштирилган бўлиб, амалда бугунги кунга қадар 1234 та ёки 100,0 фоиз ишсиз фуқароларга такрорий экин экиш учун ер майдонлари ажратиб берилиб, экиш ва парваришлашга кўмаклашилди.
Бундан ташқари, “Темир дафтар”даги хонадонларга кредит орқали парранда, чорва хайвонлари, иссиқхона ҳамда тикувчилик дастгохлари сотиб олиш учун тумандаги 2 та тижорат банклари (Агро банк, Халқ банки) орқали жами 604 та хонадонларга 3,5 млрд сўм кредитлар ажратилди.
Шундан Паррандачилик учун 237 та хонадонларга 379,5 млн. сўмлик паррандалар,
Мисол учун: Истиқбол МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Дадажонов Зохиджон Ғуломжонович хонадонига қиймати 2,0 млн. сўмлик 100 бош, Туйчиев Азизбек Азимович хонадонига қиймати 2,0 млн. сўмлик 100 бош, Сойбўйи МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Эрманбетова Сохибахон Тўлқин қизи хонадонига қиймати 2,0 млн. сўмлик 100 бош паррандалар тарқатилди.
Чорва ҳайвонлари (қўй) учун 323 та хонадонларга 2 млрд. 166 млн. 600 минг сўмлик чорва ҳайвонлари (қўй),
Мисол учун: Баландмасжид МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Нурматова Маърифатхон Ўлмасалиевна хонадонига қиймати 3,4 млн. сўмлик, Сармозор МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Махмуджонова Ферузахон Жамаловна хонадонига қиймати 3,4 млн. сўмлик тикув машиналари кредит асосида етказиб берилди.
Иссиқхона учун 23 та хонадонларга 375,6 млн. сўмлик иссиқхоналар қуриб берилди;
Мисол учун: Қорақушчи МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Узақова Мунисхон Тўлановна хонадонига қиймати 5,5 млн. сўмлик, Каттаболтакўл МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Тожиматов Сайдулло Фозил ўғли хонадонига қиймати 6,6 млн. сўмлик иссиқхоналар қуриб берилди.
Асаларичилик учун 1 та хонадонга 6 млн сўмлик асалари уяси ва оилалари;
Тикувчиликни ривожлантириш учун 49 та хонадонларга 718,0 млн. сўмлик тикув машиналари етказиб берилди,
Мисол учун: Баландмасжид МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Нурматова Маърифатхон Ўлмасалиевна хонадонига қиймати 3,4 млн. сўмлик, Сармозор МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Махмуджонова Ферузахон Жамаловна хонадонига қиймати 3,4 млн. сўмлик тикув машиналари кредит асосида етказиб берилди. |
Республика Бандлик жамғармаси маблағлари орқали Субсидия асосида 146 та хонадонларга маблағи 448,5 млн. сўмлик иссиқхоналар қуриб берилди,
Жумладан, 1-сектор ҳудудидаги Сохибкор МФЙ, Чимкент кўчаси 9-уйда яшовчи фуқаро Тожинорова Зулайхон Шокировна хонадонига 1 сотих, Карнайчи МФЙ, Арчазор кўчаси 355-уйда яшовчи фуқаро Давронов Ёдгорали Тўхтасинович хонадонига 1 сотих, Қайрағоч МФЙ, Маърифат кўчаси 4 уйда яшовчи фуқаро Худойберганов Шукурилло Набиевич хонадонига 5 сотихли иссиқхоналар қуриб берилди.
2-сектор ҳудудидаги Каттабешкапа МФЙ, Янгиобод кўчаси 74-уйда яшовчи фуқаро Мирзаев Олмахон Орифжоновна хонадонига 5 сотих, Эшонгузар МФЙ, Нафис кўчаси 9-уйда яшовчи фуқаро Хабибуллаев Қудратжон Рахматжоновичлар хонадонига 1 сотихли иссиқхоналар қуриб берилди.
3-сектор ҳудудидаги Лангар МФЙ, Мардлик кўчаси 22-уйда яшовчи фуқаро Юлдашев Хурсандбой Хамиджонович хонадонига 1 сотих, Шаҳартепа МФЙ, Шаҳартепа кўчаси 36-уйда яшовчи фуқаро Абдурахмонова Лолахон Сотволдиевна хонадонига 5 сотихли иссиқхоналар қуриб берилди.
4-сектор ҳудудидаги Қўрғонча МФЙ, Ободлик кўчаси 286-уйда яшовчи фуқаро Абдурахмонова Мастурахон Холдоралиевна хонадонига 5 сотих, Янгиариқ МФЙ, Ифтихор кўчаси 55-уйда яшовчи фуқаро Мадрахимов Рўзиматжон Худойбердиевич хонадонига 5 сотихли иссиқхоналар қуриб берилди.
Субсидия орқали “Қўштепа сара қуёнлари” ишлаб чиқари кооперативи томонидан наслли қуёнлари тарқатиш бўйича жами 111,5 млн. сўмлик наслли қуёнларни 55 та “Темир дафтар”га киритилган хонадонларга ҳар бирига 8 донадан жами 440 бош наслли қуёнлар ҳамда уларга 45 кунга етарли бўлган озуқа емликлари етказиб берилди.
Жумладан; 1-сектор ҳудудидаги Қумтепа МФЙ, Ҳамкорлик кўчаси 99-уйда яшовчи фуқаро Хамроев Зокиржон Комиловичга 8 бош, Карнайчи МФЙ, Чинортепа кўчаси 141-уйда яшовчи фуқаро Махмуталиев Абдуллажон Акрамовичга 8 бош наслли қуёнлар етказиб берилди.
2-сектор ҳудудидаги Ватан МФЙ, Толзор кўчаси 85-уйда яшовчи фуқаро Умматалиев Дониёрбек Даврон ўғлига 8 бош, Ватан МФЙ, Толзор кўчаси 73-уйда яшовчи фуқаро Маматов Фарходжон Хакимовичга 8 бош наслли қуёнлар етказиб берилди.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгашининг 5 маротаба ўтказилган сессияларида жами 1306 та хонадонлар темир дафтардан чиқаришга эришилди. (1-сектордан 383 та, 2-сектордан 282 та, 3-сектордан 279 та, 4-сектордан 362 та).
Бугунги кунга яъни 2020 йил 10 декабр ҳолатига темир дафтарда жами 737 та (1-секторда 130 та, 2-секторда 192 та, 3-секторда 162 та, 4-секторда 253 та) хонадонлар ташкил этмоқда.
Жорий йилнинг якунига қадар яна “Темир дафтар”дан 148 та (1-сектордан 20 та, 2-сектордан 68 та, 3-сектордан 25 та, 4-сектордан 40 та) хонадонларни чиқариш бўйича барча чоралар кўрилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб туман бўйича 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига жами 584 та (1-сектордан 110 та, 2-сектордан 124 та, 3-сектордан 137 та,
4-сектордан 213 та) хонадонлар “Темир дафтар”да қолиши кўзда тутилган.
Мазкур 584 та хонадонларни ҳам темир дафтардан 2021 йилда чиқариш бўйича барча сектор раҳбарлари ҳамда тегишли ташкилот ва корхона раҳбарлари билан биргаликда белгиланган тартибда ишлар олиб борилмоқда ва ижросини тўлиқ таъминлаймиз.
Маълумки, жорий йилнинг 8 октябрь куни Муҳтарам Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида жамиятда хотин-қизлар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича мутасадди ташкилотлар олдига бир қатор вазифалар қўйилди.
Зеро, ҳудудларда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни жорий этиш орқали аёллар ва ёшларга оид бир қатор ижтимоий масалаларни манзилли ташкил этиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларга ёрдам кўрсатиш зарурлиги айтиб ўтилди.
Ушбу берилган топшириққа асосан туманда 2020 йил 17 октябрь кунидан бошлаб “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”ни шакллантириш бўйича хатлов ишлари олиб борилди.
Ҳозирги кунда 51 та маҳалла фуқаролар йиғинларида 38535 та хонадонларга кирилиб, 30 ёшдан юқори бўлган 31156 нафар аёллар билан суҳбатлашиб, сўровнома-анкеталари тўлдирилиб, рўйхатга олинди.
1-сектор ҳудудида 15 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 10391 та хонадонларда истиқомад қилаётган 8857 нафар, 2-сектор ҳудудида 13 тамаҳалла фуқаролар йиғинидаги 10103 та хонадонларда истиқомад қилаётган 7833 нафар, 3-сектор ҳудудида 10 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 8710 та хонадонларда истиқомад қилаётган 5847 нафар, 4-сектор ҳудудидаги 13 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 9331 та хонадонларда истиқомад қилаётган 8619 нафар аёлларда сўровнома тарзида хатлов ўтказилди.
Бугунги кунда туманда “Аёллар дафтари” бўйича хатлов сўровномаларини ўтказиш ишлари якунига етказилди.
Шунингдек, хатлов давомида “Аёллар дафтарига” киритилган 40 нафар ишсиз хотин-қизларни Сармозор маҳалласида ташкил этилган “Soyib-ali textile”, “Grand Military” хусусий корхоналарига жалб қилиш, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган 110 нафар аёлларни касбга қайта ўқитиш ҳамда “Устоз-шогирд” тизими асосида фаолият юритиш хоҳиши бор 85 нафар аёлни устозларга бириктириш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.
Бугунги кунда аҳолининг гўшт ва сут маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ва гўшт маҳсулотлари нархларини асоссиз равишда ошиб кетишини олдини олиб борасида бир қатор тадбирлар ва лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, “Шукур Давлат”кўп тармоқли хусусий тижорат фермаси томонидан жорий йилда Эстония давлатидан 295 бош “Голштин Фриз” зотли сут йўналишидаги наслли қорамоллар олиб келинди ва ҳозирда ушбу қорамоллардан тўлиқ наслли бузоқлар олинмоқда.
Бундан ташқари, “Симментал насл чорва” фермер хўжалиги томонидан Австрия давлатидан 30 бош, “Агроворлд Қўштепа” фермер хўжалиги томонидан Наманган вилоятидан 34 бош, “Саховатли насл чорва” МЧЖ томонидан 34 бош, “Қишлоқ насл чорва” фермер хўжалиги томонидан 28 бош “Симментал” зотли наслли моллар олиб келинди.
Жорий йилда тумандаги фойдаланишдан чиқиб кетган ерларни қайта фойдаланишга киритиш учун Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан 1,3 млрд сўм маблағ ажратилди.
Ушбу маблағлар эвазига ҳамда тадбиркорлар маблағлари эвазига тумандаги 210 гектар ер майдонларида ирригация тадбирлари бажарилиши натижасида фойдаланишдан чиқиб кетган қишлоқ хўжалиги ерлари қайта фойдаланишга киритилади.
Бугунги кунга келиб, 2.8 км бетон қопламали суғориш тармоғи қурилди, 1 дона насос агрегати реконструкция қилинди ҳамда 4 дона суғориш қудуқлари қуриб битказилди.
Тумандаги ўзлаштирилган 210 гектар ер майдонларини 7,4 гектарига дуккакли экинлар, 9,1 гектарига сабзавот, 28,3 гектарига полиз, 24,0 гектарига озуқа экинлари, 55,7 гектарига шоли ҳамда 85,5 гектарига бошқа экинлар экилади.
Амалга оширилган тадбирлар натижасида, қишлоқ хўжалиги соҳасида янги иш ўринлари яратилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш хажмлари кўпайтирилишига эришилади.
Қўштепа туманида кам таъминланган оилаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 350 нафар кам таъминланган оилаларгамаҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 10 млн. сўм маблағ ажратилиб, 49 минг 200 дона сабзавот кўчатлари (шундан 25 минг дона помидор, 8 минг дона булғор қалампири, 9 минг 200 дона қалампир, 7 минг дона карам кўчатлари) олиб берилди.
Шунингдек, 2020 йил давомида 270 та аҳоли хонадонларига иссиқхоналар қуриб берилди.
Туманда 2021 йил ҳосили учун жами 1,4 минг гектар майдонга тўқсонбости экинлар экиш режалаштирилган.
Шундан: пиёз 232,6 гектар, саримсоқпиёз 799 гектар, сабзи 83,8 гектар, ош лавлаги 3 гектар, кўкатлар 102,3 гектар, карам 176,9 гектар, режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда 591,6 гектар майдонга тўқсонбости экинлар экилиб парваришланмоқда.
Туманда 2021 йилда 51 та махалла фуқаролар йиғинидаги 329 та ахоли хонадонларига 4,3 гектар майдонга енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш режалаштирилган.
Туманда 2021 йилда 90 та фермер хўжаликларини кўп тармоқли фермер хўжаликларига киритиш режалаштирилган.
Шундан: 90 та фермер хўжаликларини кўп тармоқли фермер хўжаликлари тоифасига киритиш, шундан, 2 тасида музлаткич омборхоналарни қуриш,
5 тасида иссиқхона ташкил этиш, 6 тасида сервис хизматлари йўлга қўйиш,
1 тасида қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, 2 тасида тегирмон хизмати ташкил этиш, 11 тасида интенсив боғлар барпо этиш, 6 тасида қорамолчилик, 2 тасида паррандачилик, 30 тасида асаларичилик, 4 тасида қўйчилик ҳамда 1 тасида қуёнчиликни йўлга қўйиш, 20 тасида дала дўконлари ташкил этилади.
Қўштепа туманида ирригация тизими ва суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффициентини ошириш юзасидан 2020 йилда жами 483 км Хўжаликлараро ва хўжалик ички суғориш тармоқларини тозалаш ишлари режалаштирилган.
Шундан 17 км ирригация бўлими балансида бўлиб, амалда 17 км хўжаликлараро каналлар тўлиқ тозаланди ҳамда қолган 466 км хўжалик ички суғориш тармоқлари туман сув истемолчилари уюшмаси, кластер корхоналари ва фермер хўжаликлари ҳисобига тўғри келиб, амалда 366 км қисмидан ортиғи тозаланиб, қолган қисмида тозалаш ишлари давом этмоқда.
Туманда 2020 йилга Д-86-А ва КФК бўйлама коллектор тармоқларини тозалаш лойиҳаларида, жами 125,5 км зовурларни тозалаш режалаштирилган бўлиб, амалда режалаштирилган 125,5 км зовур тармоқларида тўлиқ тозалаш ишлари якунланди.
Сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича туманда 2020 йилга жами 160 гектар майдонга сув тежовчи техналогиялар жорий этилган бўлиб, шундан 85 гектари пахта майдонга ва қолган 75 гектари боғ майдонларига тўғри келмоқда.
Туманда Сув тежовчи техналогияларни 2021 йилга жами 2 000 гектарга дастур тайёрланган бўлиб, шундан 1800 гектар томчилатиб суғориш ва
200 гектари ёмғирлатиб суғоришга тўғри келмоқда, ҳозирги кунда қурувчи ташкилотлар билан тумандаги кластер корхоналари ва фермер хўжаликлари ўртасида шартномалар имзоланмоқда.
Туманда 2021 йилга жами 420 км хўжаликлараро ва хўжалик ички каналларни тозалаш режалаштирилган бўлиб, шундан 20 км ирригация бўлими балансидаги хўжаликлараро каналларига ва қолган 400 км қисми сув истеъмолчилар уюшмаси, кластер корхоналари ва фермер хўжаликлари ички суғориш тармоқларига тўғри келмоқда.
Қўштепа туманидаги жами 190.0 минг нафар аҳоли бўлиб, ушбу аҳолининг 74 фоиз қисми марказлашган ичимлик суви билан таъминланган, қолган 26 фоиз қисми альтернатив ичимлик сув манбаалари орқали ичимлик сув билан таъминланади.
Тумандаги мавжуд 174 дона ичимлик сув олиш иншоотларининг лойиҳавий қуввати 63 минг м3/сутка бўлиб, амалда 36,6 м3/сутка (58%) қувват билан ишламоқда. Қўштепа тумани ҳудудида жами 355 км ичимлик сув тармоғи мавжуд бўлиб, 127,8 км (36%) ичимлик сув тармоғи ҳозирги кунда таъмир талаб ҳолатда. Туман ҳудудидаги аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун жами 8 дона ичимлик сув иншоотлари (резервуар) ва 174 дона ичимлик сув қудуқлари мавжуд бўлиб, шундан,114 донаси ўзи оқар (самоток) қудуқлар хисобланади.
2019-2020 йилги Инвестиция дастурига асосан Лойсон сув иншоотини мукаммал тамирлаб 4 км янги ичимлик суви тармоғи тортиш ишларини бажариш режалаштирилган бўлиб 1,3 млрд. сўм маблағ ажратилган. 2019 йилда қурувчи “Фергана Ева-Мария” х/к томонидан дастурда белгиланган 4 км янги ичимлик суви тармоғи тортиш, бир дона янги сув минораси ўрнатиш ишлари амалга оширилиб 780.0 млн. сўмлик ишлар бажарилди.
2020 йилда бир дона тик ичимлик суви қудуғини тозалаш ва унга янги сув насоси ўрнатиш, сув иншооти хизмат биноларини таъмирлаш ишлари амалга оширилиб 554 млн. сўмлик ишлар бажарилди. Ҳозирда сув иншоотида режадаги ишлар якунланиб фойдаланишга топшириш ҳолатида. Ушбу иншоот фойдаланишга қабул қилингандан сўнг Дилкаш, Мулкобод, Тошлоқ, Иноқлик кўчаларида яшовчи 997 та хонадонларда яшовчи 4295 нафар аҳоли тоза ичимлик суви таъминотига эга бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 5 - 6 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифлари якуни буйича 15 июнь куни тасдиқланган 42-сонли мажлис баёнига асосан Қўштепа туманида 1.1 млрд. сўм маблағлар доирасидаги жами 1 та объектда 4 км ичимлик сув тармоғи қуриш, 1 дона сув қудуғи қазиш, 1 дона ичимлик сув минораси ўрнатиш, ва 1 дона ичимлик сув насоси ўрнатиш ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Ушбу ишларни амалга ошириш натижасида жами 2100 нафар ахоли ичимлик суви билан таъминлашга эришилади.
2021-2024 йилларда 26 та маҳалла фуқаролар йиғинларига ичимлик суви тармоғи таъмирлаш ва янги ичимлик суви тармоқлари тортиш ишлари бажарилади.
2020 йил бошида туманда 33 та давлат, 2 та давлат хусусий шерикчилик, 5 та хусусий ва 46 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият кўрсатган бўлиб, тумандаги 15016 нафар 3-7 ёшли болаларнинг 8635 (57.5%) нафари қамраб олинган.
Бугунги кунга келиб туманда 1 та давлат (Педагогика коллежида), 1 та давлат хусусий шерикчилик ва 20 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилди. Тумандаги мактабгача таълим ташкилотларининг бўш турган хоналарига қўшимча гуруҳлар ташкилланди. 2, 4, 6, 13, 18-сонли мактабагча таълим ташкилотларига 6 ёшлиларни қамраб олиш мақсадида 2 тадан жами 10 та мажбурий бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳлари ташкил этилди. 5, 8, 10, 14, 17, 31-давлат мактабгача таълим ташкилотлари қисқа муддатли гуруҳлар ташкилланди. Юқоридаги амалга оширилган ишлар ҳисобига тумандаги 15732 нафар 3-7 ёшли болалардан 10560 нафар (67%) болалар мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинди.
Тумандаги 5, 33 ва 42-давлат мактабгача таълим ташкилотлари филиал биноларида “Инвестиция” дастури асосида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу таълим ташкилотларига қўшимча 420 нафар болалар қамраб олиш режалаштирилган.
Таълим жараёнига илғор педагог технологияларни тадбиқ этиш ва таълим сифатини ошириш мақсадида таълим ташкилотларига 63 турдаги дидактик тарқатма жиҳозлар тарқатилди.
2021 йилда тумандаги 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш кўрсатгичини ошириш мақсадида, 20 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти, 1 та 100 ўринли давлат хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим ташкилоти, 6 та давлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш вазифасини белгилаб олдик.
Шунингдек, тумандаги 25, 10, 42-мактабгача таълим ташкилотларида “Инвестиция” дастури асосида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилади ҳамда мактабгача таълим ташкилотларида мажбурий бир йиллик тайёрлов гуруҳлари ташкил этилади.
Юқоридаги мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш орқали қўшимча 1800 нафар болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиниб, туман кўрсатгичи 75 фоизга етказилади.
Бугунги кунда Қўштепа туманида 50 та умумтаълим муассасалари фаолият олиб боради. 48 та умумтаълим мактаблари ҳамда 2 та ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатлари. 1-ИДУМИ аниқ фанларга, 2-ИДУМИ табиий фанларга чуқурлаштирилган.
Қўштепа туманида таълим ўзбек тилда олиб борилади.
2020-2021 ўқув йилида жами ўқувчилар сони 33275 нафарни ташкил этади.
- 1-синф ўқувчилар сони 3635 нафар;
- 9-синф ўқувчилар сони 2839 нафар;
- 11-синф ўқувчилар сони 2487 нафар.
2020-2021 ўқув йилида таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган 2340 нафар ўқитувчиларнинг 1585нафари (68 %) аёллар, олий маълумотли ўқитувчилар 1933 нафар (83%), тугалланмаган олий 75 нафар (1,5%), ўрта-махсус маълумотли ўқитувчилар 332 нафар (14,2 %), ни ташкил этади.
Малака тоифаларига кўра 43 нафари олий (1,8 %), 194 нафари биринчи (8,3%), 650 нафари иккинчи (27,8%), 1146 нафари мутахассис (49 %) тоифасига эга бўлган ўқитувчиларни ташкил этади.
Тумандаги умумтаълим мактабларига жами 3635 нафар ўқувчилар 2020/2021 ўқув йили учун 1-синфга қабул қилинган, улардан 401 нафари 6,5 ёшли,
3234 нафари 7 ёшли болаларни ташкил этади.
2020/2021 ўқув йилида якка тартибда 1-11-синфларда жами 63 нафар ўқувчилар таълим олмоқдалар. Жумладан, 1-4-синфларда 28-нафар,
5-11-синфларда 35 нафар.
Бугун ҳар бир ўқитувчи ва тарбиячи таълим ва илм-фан соҳасидаги энг сўнгги ижобий янгиликларни ўқув жараёнларига татбиқ эта оладиган, чуқур билим ва дунёқараш эгаси, бир сўз билан айтганда, замонамиз ва жамиятимизнинг энг илғор вакиллари бўлишлари керак.
2020 йил “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш” йилида вилоят ҳокимлиги томонидан 1, 2, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 12, 13, 19, 35, 36, 38, 46, 49,
50-умумтаълим мактабларига 281 та компьютерлар жамланмаси берилди.
Бундан ташқари, “Мухаммад Умар Болдинг” фирмаси томонидан 18-умумий ўрта таълим мактабида 173,9 млн. сўмлик, 40-умумий ўрта таълим мактабида 289 млн. сўмлик, 50-умумий ўрта таълим мактабида 293,5 млн. сўмлик таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Жумладан, 18-умумий ўрта таълим мактабида тунука ва тарновлар, асосий бинодаги 3-та синф хонаси поллари янгиланди. Фаоллар зали, фасад қисми тўлиқ таъмирланди. Мактабни кириш дарвозаси ҳамда яроқсиз ҳолдаги темир панжаралари янгиланди.
40-умумий ўрта таълим мактабида 16 очколи янги ҳожатхона қуриб битказилди. Асосий бинонинг 9 та кириш ва чиқиш эшиклари АКФА эшикларга алмаштирилди, бинога кириш қисмидаги том шиферлари янгиланди. Иситиш тизимлари янгиланиб, мактаб ҳудудидаги йўлакларга бетон бардёрлар ҳамда асфальт ётқизилди. мактаб олди қисмидаги темир панжаралар алмаштирилди.
50-умумий ўрта таълим мактабининг асосий биноси 58 та акфа ромга, 23 та МДФ, 3 та акфа эшикка алмаштирилди. 11 та синф хоналари 680 кв2 пол қилинди. Томларга 61 та тарнов ўрнатилди. Мактабдаги маънан эскирган 3 та иситиш қозонлари янгисига алмаштирилди.
Инвестиция давлат дастури доирасида пудратчи “Мирза Саодат” хусусий корхонаси томонидан 37-умумий ўрта таълим мактабида 2 млрд. 206 млн. сўмлик реконструкция ишлари амалга оширилди. Бунинг натижасида 160 ўринли қўшимча ўқув биноси қурилиб фойдаланишга топширилди ва мавжуд ўқув биноси мукаммал таъмирдан чиқарилди.
Туман ҳокимининг тегишли фармойишига асосан 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсуми учун таълим муассасаларигажами 30 та иситиш қозонлари ўрнатиш ва 2170 метр иссиқлик тизимини алмаштириш учун 500 млн. сўм пул маблағлари ажратиб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 5 - 6 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифлари якуни буйича 15 июнь куни тасдиқланган 42-сонли мажлис баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан 2021 йилда 20-умумий ўрта таълим мактаби математика фанига ихтисослаштирилган синфларни ташкилланиши режалаштирилган.
Шунингдек, 2021 йилда халқ таълими бўлими тасарруфидаги қуйидаги мактабларида ихтисослаштирилган синфлар ташкил этиш учун таклифлар ишлаб чиқилди.
Хусусан:
- 5, 6 ҳамда 46-умумий ўрта таълим мактабларини математика фанини чуқур ўқитишга ихтисослашган синфи мавжуд мактабга айлантириш;
- 21, 30, 43, 49-умумий ўрта таълим мактабларини кимё ва биология фанини чуқур ўқитишга ихтисослашган синфи мавжуд мактабга айлантириш;
- 1-умумий ўрта таълим мактабини информатика фанини чуқур ўқитишга ихтисослашган синфи мавжуд мактабга айлантириш.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 18 октябрь куни соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, сифатли дори-дармон билан таъминлаш борасидаги ислоҳотлар таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Ушбу йиғилишда тизим фаолиятини тубдан такомиллаштириш, одамларда ҳақли эътироз уйғотаётган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди, шу йўналишда амалга оширилаётган дастурлар ижроси атрофлича кўриб чиқилди.
Шуни алоҳида такидлаб ўтиш жоизки, қисқа давр мобайнида соҳани янада ривожлантириш, тиббий хизматлар кўлами ва сифатини оширишга қаратилган
30 га яқин фармон ва қарорлар қабул қилинди.
Бугунги кунга келиб тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар доирасида 2020 йил давомида тиббиёт бирлашмасига қарашли муассасаларни 2020-2021 йил куз-қиш мавсумида барқарор ишлашни таъминлаш учун туман ҳокимининг фармойишига асосан Юқумли касаликлар шифохонасининг исиқлик тизимини таъмирлаш ва1 дона иситиш қозони ўрнатиш учун 45 млн. сўм, Қоражийда қишлоқ врачлик пунктидаги 2 дона эски иситиш қозонлари ўрнига янги иситиш қозонларини ўрнатиш учун 18 млн. сўм,Ўқчи, Қайилма, Бешкапа шифокор хизмат уйларидаги эски иситиш қозонлари ўрнига янгиларини ўрнатиш, Дўрмон тез тиббий ёрдам шахобчаси, Оқтепа қишлоқ врачлик пункти ва Лангар шифохонасини кирхона биносидаги эски иситиш қозонлари ўрнига янги иситиш қозонлари ўрнатиш ва Ўзбекистон шифокор хизмат уйини 1 дона иситиш қозони ва ички иситиш тизимларини таъмирлаш ишлари учун 84 млн. сўм маблағ ажратилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, жорий йил давомида Оқтепа ва Ғиштмон қишлоқ врачлик пунктлари бинолари 100 млн. сўм маблағ эвазига таъмирдан чиқарилди. Тез тиббий ёрдам бўлими Файз шахобчасининг биноси эса 65 млн. сўм маблағ билан мукаммал таъмирдан чиқарилди.
Туманда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш даврида COVID-19 коронавирус инфекциясига гумон қилинган беморларни даволаш учун ташкил қилинган провизор бўлимга 90 дона кислород баллонлари, 20 дона мобиль кислород концентратори, 4 дона СПАП аппарати, 1дона сунъий нафас бериш аппарати, 1 дона ЭКГ аппарати ҳамда 6 дона функционал кроватлар сотиб олиб фойдаланишга топширилди.
Пандемия даврида туман аҳолисига тиббий ёрдам сифатини яхшилаш мақсадида 2 дона янги ДАМАС русумли тез тиббий ёрдам автомашинаси сотиб олинди.
2021 йилда Фарғона вилояти ҳокимининг 2020 йил 31 октябрь кунги “Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий саънитария ёрдами хизмати фаолиятини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 290-сонли қарорига асосан тумандаги Лойсон қишлоқ врачлик пункти фаолияти қайта тиклаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш ва бу орқали аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини оширишга эришилади.
Шунингдек, туман ахолисига тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш мақсадида 2021 йил давомида Сармазор тез тиббий ёрдам шахобчасини қишлоқ оилавий поликлиникасига айлантириш ва туманнинг чекка ҳудудидаги Солижонобод шифокор хизмат уйини қишлоқ врачлик пунктига айлантириш режалаштирилган.
Бундан ташқари, инвестиция дастури доирасида 2021 йилда Силга қарши курашиш бўлими биносини жорий тамирлаш учун 150 млн. сўм, Ўзбекистон шифокор хизмат уйини жорий таъмирлаш учун 150 млн. сўм ва Марказий шифохонанинг ички иситиш тизимини жорий таъмирлаш учун 300 млн. сўм жами 600 млн. сўм маблағ ажратиш кўзда тутилган.
Туманимизда бугунги кунда спортнинг чим устида хоккей, баскетбол, волейбол ва футбол турлари кенг оммалашиб бормоқда.
Ҳозирда ёшларни жисмонан чиниқтириш, спорт билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш борасида хусусий тадбиркорлар томонидан ташкил этилган 1 та фитнес клуби, 2 та тринажёр зал ва 1 та ёпиқ турдаги сунъий қопламали футбол майдони фойдаланишга топширилди.
Шунингдек, собиқ Агросаноат коллежида ёшларнинг бадминтон, воллейбол, бокс, футбол, енгил атлетика, қўл тўпи, баскетбол турлари бўйича мунтазам шуғулланишлари учун 100 млн. сўм маблағ ажратилиб, замонавий спорт жиҳозлари олиб келинди ва спорт комплекси биноси 36 млн. сўм маблағ эвазига таъмирдан чиқарилди.
Бундан ташқари, 2020-2021 йил куз-қиш мавсуми учун тумандаги болалар-ўсмирлар спорт мактабининг иссиқлик тизимини таъмирлаш учун 35 млн. сўм маблағ ажритилди.
Туманда спортнинг “Чим устида хоккей” тури билан узоқ йиллардан буён шуғулланиб келинади. Ҳозирда “Зарнигор” хоккейчи қизлар жамоаси вилоятимиз шарафини ҳимоя қилади. Жамоада 200 нафардан зиёд қизлар шуғулланади. “Зарнигор”чилар 20 маротаба республика чемпионлигини қўлга киритишган. Жамоанинг 18 нафар қизи Ўзбекистон миллий терма жаоасининг аёллар, қизлар ва ўсмир қизлар жамоасининг аъзолари ҳисобланади. Ушбу спорт тури билан мунтазам равишда шуғулланишлари учун етарли шароит яратиш мақсадида
82 млн. сўмлик спорт инвентарлари олиб берилди.
Шунингдек, тумандаги 23-умумтаълим мактаби ҳудудида замонавий моддий-техника базасига эга бўлган “Чим устида хоккей” спорт комплексини қуриш учун туман ҳокимининг ер майдони ажратиш бўйича қарори қабул қилинди. Инвестиция дастурига киритиш бўйича вилоят ҳокимлигига таклиф берилди.
2020 йил давомида республикамизда пандемия шароити бўлишига қарамай тумандаги болалар ўсмирлар спорт мактаби чим устида хоккей спорт тури гуруҳининг 18 нафар, муай тай спорт тури гуруҳининг 7 нафар, бел олиш кураши гуруҳининг 3 нафар, ўзбек жанг санъати гуруҳининг 6 нафар, баскетбол гуруҳининг 4 нафар спортчи ўқувчилари Республика миқёсида ўтказилган нуфузли мусобақаларда фахрли ўринларни эгаллаб совриндор бўлдилар.
Бундан ташқари спортнинг баскетбол тури бўйича 12 нафардан иборат вилоят қизлар жамоасининг асосий таркибини Қўштепа туманининг 10 нафар спортчи қизлари ташкил этади. Жамоа 2019-2020 йилги мавсумда Ўзбекистон чемпионати 1-лигасида қатнашиб 1-ўринда якунлади.
Жорий 2020-2021-йилги мавсумда ҳам республика оммавий спорт календар режасида белгиланган Ўзбекистон миллий баскетбол чемпионатида жамоа 1-ўринда бормоқда. Жамоанинг 5 нафар аъзолари олий ўқув юртига кириш учун йўлланмага эга бўлиб, олий таълим муассасасида тахсил олмоқдалар.
Шунингдек, аҳолини спорт билан шуғулланишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, 2021 йилда туманда қўшимча 3 та спорт иншоотларини босиқчма-босқич (фитнес клуб, очиқ турдаги сув хавзаси) ташкил этиш режалаштирилган.
Шуни сизларга таъкидлаб ўтмоқчиманки, 2021 йилга қадар туманда жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланаётган аҳолининг умумий сонини 25 фоизгача етказиш,
- спорт ташкилот ва муассасаларида шуғулланаётган ёшларнинг умумий сонини 20 фоизгача ошириш,
- давлат спорт таълим муассасаларида тренер ва мутахассисларнинг сифат таркиби, хусусан олий маълумотли ходимлар сонини босқичма-босқич 80 фоизгача етказишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз.
Туманда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида, “Ёшлар маркази” фойдаланишга топширилди. “Ёшлар маркази” қошида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист сўз устаси Муҳамадсиддиқ Шераев раҳбарлигида ёш аскиячилар тўгараги фаолияти йўлга қўйилди. Марказда аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида комьпютер, инглиз ҳамда рус тили тўгараклари ва жами 5000 дона 135 турдаги илмий ва бадиий адабиётлар ҳамда 10000 дона электрон адабиётлар фондига эга бўлган ёшлар кутубхонаси туманимиз ёшлари учун хизмат кўрсатмоқда.
2020 йилда Россия федерациясининг Москва шаҳрида рассомчилик бўйича ўтказилган “Москва верить талантов” кўрик-танловида туманимизнинг иқтидорли ёшларидан бири Комилжонова Назокатхон Дилмуроджон қизи қатнашиб 1-ўринни эгаллади.
Бундан ташқари, ёшлар ташаббусларини қўллаб қувватлаш, муаммоларини ҳал этиш мақсадида мунтазам равишда ҳоким ва ёшлар учрашувлари ўтказиб келинмоқда.
Сўнгги йилларда Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Эътиборли жиҳати - жиноятчиликни камайтириш борасидаги ишлар, жумладан, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасида тезкорликни, жиноятлар ҳақидаги хабарларни, ўз вақтида ҳисобга олиш ва кўриб чиқиш борасида бир қанча тизимли ишлар ташкил этилди.
Жорий йилнинг 11 ойи мобайнида тумандаги 51 та маҳалла фуқаролар йиғинларида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида, 411 та кўчаларнинг асосий кириш ва чиқиш жойлари ҳамда аҳоли гавжум бўлган жамоат жойларга 102 та видео кузатув камералари, 51 та туну-кун, узлуксиз ишлайдиган милиция таянч пунктлари, 37 та жамоатчилик назорат масканлари ташкил этилди. Ушбу масканларда “Фидокор ёшлар” гуруҳлари тузилиб, тунги назорат ишлари йўлга қўйилган. Бунинг натижасида маҳаллалардаги ижтимоий криминоген вазиятдан тўлиқ хабардор бўлган ҳолда 10 дан ортиқ ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг барвақт олдини олишга эришилди.
Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни келтириб чиқаришга сабаб бўлаётган асосий омилларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш борасида 30 маротаба “Профилактика куни” тадбирлари ўтказилди.
Туман Ички ишлар бўлимининг 8 нафар ходимлари олдига қўйилган вазифаларни виждонан ва ташаббускорлик билан бажарганлиги ваижобий кўрсаткичларга эришганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги Хуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси томонидан жорий этилган жамғарма ҳисобидан рағбатлантирилди.
Олиб борилган профилактик ишлар натижасида Ички ишлар органлари профилактик ҳисобида жами 414 нафар фуқаролардан, 299 нафари тузалиш йўлига қайтиб, профилактик ҳисобдан чиқарилди. Мазкур профилактик ҳисобда турган шахсларнинг 72 нафари аёллар, 342 нафари эркакларни ташкил этади.
Хусусан, жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликнинг барвақт олдини олиш борасида ўзаро ҳамкорликда амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 30 октябрь ҳолатига тумандаги 51 та маҳаллалардан 4 тасида жиноятлар содир этилмаган, 47 тасида (92,2%) содир этилган, 41 тасида (80,4%) ошган, 6 тасида (11,8%) камайган ва 3 тасида (5,9%) барқарорлиги сақланиб қолинган.
Президентимизнинг қуйидаги ибораларини Сизларга эслатишни жоиз топдим. “Жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлашда ҳеч ким четда турмаслиги, “Ўз болангизни, ўз уйингизни, ўз Ватанингизни кўз қорачиғидек асранг!” деган шиор одамларимиз қалбидан чуқур жой олиши керак”.
Шу билан биргаликда, келгусида маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, аҳоли, айниқса хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик хуқуқбузарликларни олдини олиш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш мақсадида туман Ички ишлар органлари профилактик ҳисобида турган 496 нафар фуқароларнифуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорликда соғлом хаётга қайтариш борасида,жиноят содир этишга мойиллиги бор 19 нафархотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш, 50 танотинч, муаммоли оилаларда истиқомат қилаётган 74 та шахслар билан профилактик ишлар олиб бориш борасида тизимли ишларни олиб бориш юзасидан чора-тадбирларни белгилаб олдик.
Бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг эркин фаолият юритишларини таъминлаш, илғор бизнес ғояларини рўёбга чиқариш, амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналиши ҳисобланади.
Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган изчил саъй-ҳаракатлар уларнинг оила ҳамда жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига имкон бераётир.
Жумладан, бугунги кунда Қўштепа туманида 201 нафардан зиёд ишбилармон опа-сингилларимиз ўз фаолиятларини олиб бормоқдалар.
2020 йил 11 ойида 50 нафардан ортиқ хотин-қизлар тадбиркорлик йўналишида ўқитилгани, 209 нафардан зиёд вақтинча ишсиз аёллар меҳнат бозорида талаб юқори бўлган дўппи-дўзлик, сартарошлик, қандолатчилик, ошпазлик, тикувчиликва бошқа касб-ҳунарларга йўналтирилгани, ҳамда
1560 нафардан ортиқ хотин-қизларни ишга жойлаштирилгани бунинг ёрқин далилидир.
Хусусан, тумандаги ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Исмоилжон гиламлари”, “Чимкент Султон гиламлари” хусусий корхоналарига ҳудудларда гилам тўқишни йўлга қўйиш орқали 160 нафар, “Эшон текс” хусусий корхонасига 40 нафар, “GRAF TEXTIL” масъулияти чекланган жамиятига 120 нафар, “Униформ Плус” масъулияти чекланган жамиятига 50 нафар хотин-қизларни жойлаштириш орқали бандлиги таъминланди.
Бундан ташқари, уйма-уй юриш жараёнида аниқланган 45 нафар оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизлар иқтисодиётнинг турли тармоқларига ишга жойлаштирилди.
Туманда туризмни ривожлантириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, туристлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Сармозор МФЙ Қумтепа-Саткак йўлида “Алимардон Абубакир Файзи” МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 3 млрд сўм бўлган 100 ўринли мехмонхона қурилмоқда. Ушбу лойиҳа орқали 20 та иш ўринлари яратилади. Лойиҳани ишга тушиши 2021 йил декабрга мўлжалланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрь куни ўтказган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари юзасидан А-373 Тошкент-Ош йўлининг Қўштепа туманидан ўтган 4.5 км (1.6 гектар) қисмида йўлнинг икки ёқасида туризм ва маиший хизмат инфратузилмасини ташкил этиш бўйича туман штаби тасдиқланиб, 8 млрд. 910 млн. сўмлик 34 та лойиҳалар шакллантирилди. Ушбу лойиҳалар орқали 168 та иш ўрни яратилади. Лойиҳаларнинг ишга тушиши 2021-2022 йилларга тўғри келади.
Жорий йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида 3720 нафар фуқаро четга чиқиб кетган. (аёллар 490 нафар, ёшлар 1488 нафар) 2020 йилнинг ўтган даврида 3066 нафари (аёллар 458 нафар, ёшлар 1290 нафар) яшаш жойларига қайтиб келган, шундан 1209 нафари (аёллар 308 нафар, ёшлар 150 нафар) бандлиги таъминланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги “Ҳорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида”ги ПФ-5785-сонли Фармонига мувофиқ, кейинги йилларда мамлакатимизда ташқи меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш, вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ҳорижга жўнаб кетаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларга зарур ҳуқуқий, ижтимоий, ахборот-маслаҳат ёрдам кўрсатиш ва моддий қўллаб-қувватлаш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари учун ишончли, шу жумладан уй-жой ва маиший шароитларни яхшилаш, молиявий ёрдам, ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш масалаларида ижтимоий қўллаб-қувватлаш механизмларини яратишни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни қабул қилинган.
Бу борада 2020 йил давомида 17 нафар фуқаролар Фарғона вилояти ташқи меҳнат мигратция агентлтлига имтиёзли уй жой олиш масаласида мурожаатлари қабул қилинган ҳамда меҳнат мигрантлигини тасдиқловчи тасдиқномалар берилган.
2021 йил туманимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида”ги 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сонли Фармонига мувофиқ, мехнат мухожирларини қайтариш, мехнат миграциясидан қайтган фуқаролар мониторинг қилиш ҳамда уларга имтиёзли шартлар асосида 20 та намунали уй-жойлар ажратишга ёрдам бериш, тумандаги бўш иш ўринлари мехнат ярмаркасига жалб қилиш ва ишга жойлаштириш, ўз тадбиркорлик фаолиятларини амалга оширишни белгилаб олганмиз.
Қўштепа туманида 2021 йилда меҳнатга лаёқатли, меҳнат мухожирлигидан қайтадиган ва ишлаш истагини билдирган 4 минг 500 нафар фуқароларни қуйидаги йўналишларда бандлигини таъминлаш кўзда тутилган. Жумладан:
бўш иш ўринлари ва (квота) иш ўринлари орқали ишга жойлаштириш ҳисобига 2500 нафар;
вақтинчали ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш орқали 1350 нафар;
касбга ўқитиш, қайта таёрлаш ва малака ошириш курсларига жалб қилиш орқали 350 нафар;
тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш ва суғориш воситалари харид қилиш ва бошқа йўналишлар орқали субсидия маблағлари ажратиш ҳисобига 200 нафар, ишсиз фуқароларни ижтимоий ҳимояга олиш орқали ишсизлик нафақаларини тайинлаш ҳисобига 100 нафар фуқролар бандлиги таъминланади.
Бунинг учун Қўштепалик меҳнаткаш ва олийжаноб халқимиз билан қўлни-қўлга бериб, муҳтарам Президентимиз томонидан олиб борилаётган оқилона ислоҳотларда даҳлдорлик ҳисси билан ҳар бир масалани, ҳар бир муаммони астойдил ҳал этишга бор билим ва салоҳиятимиз, куч-ғайратимизни сафарбар этган ҳолда юксак марраларга эришамиз деган умиддаман.
Барчамиз бир бўлсак, кўзлаган мақсадимизга албатта эришамиз туманимизни нафақат вилоятда, балки республикада ҳам юқори марраларни забт этишига ишонаман.
Қўштепа тумани ҳокими: И.Новиков