Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 178 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2020-12-10 17:35:44    152

PDF юклаш
Чоп этиш


Хабарингиз бор, бугун Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгашининг навбатдаги 28-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибига “Қўштепа тумани ҳокими Новиков Илёс Валериевичнинг “Халққа мурожаати” ҳамда “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш натижалари ҳамда бу борада аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича туманда амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман ҳокимининг ҳисоботи тўғрисида”ги масалалар киритилди.

Сессиядан сўнг, Қўштепа тумани ҳокимлигида матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари ва ташкилотлар, корхоналар ва идоралар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирок этдилар.

Анжуманда вилоят АОКБ бошлиғи Омонзода, устоз журналист, “Ойдин” газетаси муҳаррири Х.Каримова, “Севимли” телеканали мухбири А.Зиёдов, Фарғона вилоят телевидениеси мухбири Т.Шукуров, “Истиқбол йўли” газетаси муҳаррири У. Худойберганова, газета фото мухбири Б.Рўзиохунов, “Қувонч” газетаси мухбири Х.Отиллаев, блогерлар Ш. Мадрахимова ва О.Хайдаровлар қатнашдилар.

Матбуот анжумани давомида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар туман ҳокими И.Новиковга ўзларини қизиқтирган саволлар ва таклифлар билан мурожаат этиб, тегишлича жавоб олдилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.